Япониялик олимлар тери илдиз ҳужайраларини бемор кўзига биринчи муваффақиятли трансплантациясини амалга оширишганини маълум қилишди. Амалиёт натижаси Сиетлда бўлиб ўтган ҳар йиллик кўриш ҳамда офтальмология соҳасидаги тадқиқотлар Ассоциацияси йиғилишида тақдим этилди. Бу ҳақда RNS хабар берди. 

Амалиёт натижасида ёшга доир макуляр дегенерация – сурункали хасталик ташхиси қўйилган 70 ёшли аёлнинг кўриш қобилияти қисман тикланди. Аёл 2014 йили даволанган, бироқ унинг натижалари энди – олимлар амалиётнинг муваффақиятига тўлиқ ишонч ҳосил қилганларидан кейин ошкор этилди.