Японияда 25 апрелдан 1 майгача бўлган бир ҳафта муддат ичида иссиқ уришидан 181 киши шифохонага ётқизилган, 1 киши ҳаётдан кўз юмган. 6 май куни мамлакат ўт ўчириш хизмати бошқармаси шу ҳақдаги статистик маълумотларни ошкор қилган. Япониядаги қонунга кўра, тез тиббий ёрдам хизмати ҳам ўт ўчириш бошқармаси таркибига киради.

Мазкур маълумот жорий йилдаги иссиқ ҳаво ҳарорати оқибатларига оид биринчи хабардир. Япония ўт ўчириш бошқармаси жазирамадан азият чекканларга оид илк рақамлар пайдо бўлганидан бошлаб, ўлим ҳоллари ва шифохонага ётқизилганлар тўғрисида ҳисобот бера бошлайди. Эндиликда 6 майдан бошлаб ҳар ҳафта жума куни бошқарма сайтида айни ҳолатга оид ахборотлар янгиланиб турилади.

Ҳозирда 6 нафар жабрланганларнинг аҳволи оғир, деб ҳисобланмоқда. Улар 3 ҳафта мобайнида даволанишлари лозим. Иссиқ урганларнинг ярмидан кўпи 65 ёшдан катта кишилардир.