Япониядаги зилзиладан сўнг тўхтаган Toyota заводлари фаолиятини тўлиқ тиклади

Технология 06 Май 2016 1502

Япониянинг Toyota Motor Corp. автогиганти мамлакатдаги барча ишлаб чиқариш корхоналари фаолиятини тўлиқ ҳажмда қайта тиклади, деб эълон қилган корпорациянинг Айти префектурасидаги бош қароргоҳида. 

Маълумки, апрель ойи ўрталарида мамлакат жануби-ғарбида бир неча марта юз берган кучли ер силкинишларидан сўнг, компания раҳбарияти бутловчи қисмлар етказиб беришда узилишлар бўлиши эҳтимоли туфайли ишлаб чиқаришни вақтинча тўхтатишга аҳд қилган эди. 

Компания раҳбарияти, Кумамото префектурасидаги кетма-кет ер силкинишлари сабаб ушбу ҳудуддаги муҳим заводи фаолиятини тўхтатишга мажбур бўлган эди. Шундан сўнг, бутловчи қисмлар етказиб бериш узвийлиги бузилгани оқибатида Япониядаги бошқа асосий заводлар ҳам иш фаолиятини тўхтатганди. Шу билан бирга, Toyota Motor Corp. аста-секинлик билан вазиятни тиклаб, шу пайтгача ишламаётган 5та заводини ҳам қайтадан ишга туширган. 

Кюсю оролида юз берган даҳшатли зилзилалар туфайли Mitsubishi Motors Corp. ва Honda Motor Co. заводлари ҳам тўхтаган эди.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 26488 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 13799 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 55031 Жамият
Дайжест: Пахта мавсумидаги ўзгаришлар, Президент ижтимоий тармоқларда, АҚШда Қуёш қандай тутилди ва бошқа хабарлар
22:05 106 Жаҳон
Xiaomi янги ҳамёнбоп смартфонини тақдим этди
Норвегия пенсия жамғармаси ҳажми 63 млрд долларга ошди
Нега Нурсултон Назарбоев чет элга дам олишга бормайди?
21:29 3807 Жаҳон
Wal-Mart омбор-дирижаблни патентламоқда
Туркманистон яна Гиннеснинг рекордлар китобига кирди
21:21 7622 Жамият
Бонд ҳақидаги янги фильмнинг ёвуз қаҳрамони бошқарадиган автомобиль номи маълум бўлди
Кўпроқ янгиликлар