Apple ва SAP iPhone ва iPad’ни бизнес юритиш қурилмасига айлантиради

Технология 06 Май 2016 2884

Американинг Apple компанияси тадбиркорларнинг iPhone ва iPad маҳсулотларига бўлган муносабатини ўзгартириш ниятида. У Германиянинг SAP компанияси билан ҳамкорликда iOS негизида ишлайдиган бир нечта корпоратив мобил иловалар ҳамда бошқа компаниялар фойдаланиши учун махсус дастурлар ишлаб чиқаришни режалаштираяпти.

Шунга кўра, Apple бизнес олами учун дастур ишлаб чиқариш бўйича етакчи бўлган немис фирмаси билан ҳамкорликка эришган.

Компаниялар иловалар ишлаб чиқаришни қулайлаштирувчи янги SAP HANA Cloud Platform тўплами устида ишламоқда. У бошқа компаниялар, дизайнерлар ва ишлаб чиқарувчиларнинг iPhone ва iPad учун iOS иловаларини яратишини қулайлаштиради.

Бундан ташқари, йил охиригача SAP махсус курс ва тренинглар ўтказади, шу билан бирга iOS негизида ишлайдиган мобил қурилмалар учун бир нечта корпоратив иловаларини ишлаб чиқаради. Масалан, шифокорлар беморларининг аҳволи хусусида телефонларида маълумотларни олиш имконига эга бўлади.

Айтиш жоизки, SAP корпоратив иловалар ишлаб чиқариш бўйича дунёнинг етакчи компанияси ҳисобланади. Жаҳон корпоратив тизимидаги амалиётларнинг 76 фоизи мазкур компания орқали ўтади. Янги ишланмалар натижасида SAP нинг 2,5 млн. дан ортиқ мижозларига iOS негизида мобил иловалари ишлаб чиқариш имкони берилади.

Financial Times газетаси ушбу ҳамкорликни Apple компаниясининг iPhone ва iPad қурилмаларини катта миқдордаги бизнес иловалари манбаига айлантириш истаги билан изоҳламоқда.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34847 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73393 Ўзбекистон
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 138099 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 770 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2987 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1740 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2192 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Ла-лига. «Атлетико» бир киши кам бўлиб, мағлубиятдан қутулиб қолди
01:56 1399 Спорт
Кўпроқ янгиликлар