«Арсенал» жамоаси бош мураббийи Арсен Венгернинг маълум қилишича, «канонирлар» мавсум охирида ҳамшаҳарлари ва ашаддий рақиблари «Тоттенҳэм»ни турнир жадвалида ортда қолдиришни мақсад қилган.

«Олдимизда мавсумни турнир жадвалида «Тоттенҳэм»дан юқорида туриш мақсади турибди. Чемпионат ҳали якунланмаган. Келинг кўрамиз, 2 турдан кейин нима бўларкан. «Тоттенҳэм» мавсумни яхши ўтказди. Лекин улар мавсум охирига келиб жуда кучли ўйин намойиш эта олишмаяпти. «Тоттенҳэм» учун мавсум оғир ўтди.

Агар «Тоттенҳэм» мавсумни «Арсенал»дан юқорида тугатса, буни алоҳида ҳодиса сифатида қабул қилиш мумкин. Бунақаси кейинги 20 йилда 1 марта рўй берган. Ҳозирча мавсум якунлангани йўқ. Агар «Тоттенҳэм» буни уддаласа, бу улар учун яхши натижа бўлади. Лекин биз бор кучимиз билан мавсумни улардан юқорида якунлаш учун ҳаракат қиламиз», – дейди франциялик мураббий.

Айни вақтда турнир жадвалида «Тоттенҳэм» 70 очко билан иккинчи ўринда жойлашган. Учинчи ўриндаги «Арсенал» ҳисобида эса 67 очко мавжуд. «Шпорлар» кейинги 2 турни «Саутҳэмптон» ва «Ньюкасл» жамоаларига қарши ўтказади. «Арсенал» эса кейинги турларда «Манчестер Сити» ва «Астон Вилла» билан ўйнайди.