Бирлашган Араб Амирликларининг иқтисод вазирлиги қошидаги истеъмолчи ҳуқуқини ҳимоя қилиш департаменти махсус қарор қабул қилди.

Унда муборак Рамазон ойи муносабати билан 10 июндан бошлаб бир ой давомида бир минг олти юз хил маҳсулотлар нархини тушириш ҳақида қайд қилинган. Маҳсулотлар нархининг туширилиши мамлакатдаги уч юз қирқта асосий гипермаркет ва супермаркетлардан бошланади.

Қонунга риоя қилмаган савдо марказидан юз минг дирҳам, яъни йигирма етти минг доллар миқдорида жарима ундирилади. Қонунбузарлик қайтарилса бу жазо икки баробарга ортади. Бундан ташқари ҳукумат бошқа ижтимоий ташаббусларни ҳам кўзламоқда. Масалан, кўп болали ёки кам таъминланган оилалар учун янада қулай шароит яратиш ниятида.

Рамазон ойида ҳар бир инсон ўз оиласи дастурхонини бойитишга ҳаракат қилади. Шу боис озиқ-овқат маҳсулотларнинг нархини иложи борича пасайтиришга ундамоқда. 

Азизхон ҲАКИМОВ / Muslim.uz