Франциянинг «Ницца» клуби яримҳимоячиси Ҳотам Бин Арфа Каталониянинг «Барселона» клуби қизиқишлари доирасига тушиб қолди. 

France Football нашри берган хабарга кўра, кеча 29 ёшли француз футболчичиси «Барселона» вакиллари иштирокида дастлабки музокаралар олиб борилган

Томонлар тез орада яна бир маротаба учрашиб олиш ва музокараларни давом эттириш бўйича келишиб олган. 

Бин Арфа «Ницца» билан амалдаги шартномаси кейинги йил ёзда якунига етади. Футболчининг жамоа билан шартномани узайтириши катта сўроқ остида турибди. Сабаби футболчи келгуси мавсумда чемпионлар лигасида иштирок этишни истамоқда. 

Футболчига шунингдек, «Бавария», «Челси», «Ливерпуль», «ПСЖ» ва «Атлетико» клублари ҳам қизиқиш билдирган.