Billboard 2015 йилда энг кўп ҳақ олган қўшиқчилар рейтингини эълон қилди

Маданият 06 Май 2016 8366

Американинг мусиқий журнали Billboard 2015 йилда энг кўп даромад олган 40 нафар қўшиқчи ва гуруҳ рўйхатини чоп этди. Биринчи ўринни ўзининг 73,5 миллион долларлик даромади билан Тейлор Свифт эгаллади. 

Рўйхатнинг 2-ўрнини 39,8 миллион доллар маблағ билан кантри-хонанда Кенни Чесни забт этди. 3-поғона британиянинг The Rolling Stones гуруҳига насиб этди. Гуруҳнинг ўтган йилдаги даромади 39,6 миллионни ташкил этади. Шунингдек, рўйхатнинг биринчи ўнталигидан Билли Жоэл (31,7 миллион), One Direction (24,2 миллион), U2 (21,8 миллион) ва Адель (20,5 миллион) ўрин эгаллашди.

Хонандалар тўплаган асосий даромад манбаи – шубҳасиз, концертлар. Тейлор Свифт гастролларидан 61,7 миллион доллар, альбомлардан эса — 7,2 миллион доллар даромад олган. 4,1 миллион долларни муаллифлик қўшиқларидан, 564 минг долларни эса тармоқлардаги мусиқа сотувидан ишлаб олган. 
Адель эса 2015 йилда ҳеч қандай концерт бермай туриб, биргина альбоми сотувидан 16 миллион долларга яқин даромад тўплаган. 

Шунингдек, рейтингда Мадонна — 14-ўрин (12,7 миллион доллар), Бритни Спирс — 22-ўрин (10,6 миллион доллар), Пол Маккартни эса 33-ўринни (7,1 миллион доллар) қайд этди.

Billboard тузган рейтинг Forbes журналининг маълумотларидан фарқ қилади. Forbes рейтинги бўйича Тейлор Свифт 80 миллион доллар даромад тўплаган бўлиб, рўйхатнинг иккинчи поғонасини эгаллаган. Биринчи ўрин эса хонанда Кэти Перрига (135 миллион доллар даромад) насиб этган.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 / 17.08.2017 45325 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 15306 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 95298 Ўзбекистон
Венесуэла аҳолиси ейиш мақсадида ҳайвонот боғидан жонзотларни ўғирлагани тахмин қилинмоқда
08:05 160 Жаҳон
Европада Барселонадаги терактлардан кейин хавфсизлик чоралари кучайтирилди
08:01 259 Жаҳон
Барселона яқинида яна бир теракт амалга оширилди
07:08 1583 Жаҳон
Барселонадаги теракт учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олди
07:03 1594 Жаҳон
Хитойдаги кимё заводида кучли портлаш юз берди
00:33 3003 Жаҳон
Кекса немис Исландияга эски тракторда саёҳатга жўнади
00:24 1954 Жамият
ОАВ: МРБ Испанияда теракт тайёрланаётганидан огоҳлантирган
23:46 / 17.08.2017 3330 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар