БМТ: Суриядаги қочқинлар лагерига берилган ҳаво зарбалари ҳарбий жиноят сифатида қабул қилиниши мумкин

Жаҳон 06 Май 2016 8243

Суриянинг шимолидаги Идлиб вилояти ҳудудидаги қочқинлар лагерига ҳаво зарбалари берилиши оқибатида камида 30 киши ҳалок бўлган ва 80дан ортиқ киши жароҳатланган. Бу ҳақда БМТ бош котибининг инсонпарварлик масалалари бўйича ўринбосари Стивен О'Брайен маълум қилган.

У воқеа юзасидан зудлик билан текширув ўтказишга чақирган.

Лагерга берилган ҳаво зарбалари ҳақида бундан олдинроқ Associated Press агентлиги Суриядаги инсон ҳуқуқлари ҳимоячиларига асосланиб хабар тарқатганди. Манбалар бу ҳужум Сурия ҳукумати самолётлари томонидан амалга оширилганини таъкидлашган. Расмий Дамашқ эса бу хабарларни бир неча марта инкор этган.

Ҳужум оқибатида ҳалок бўлганларнинг аксари аёллар ва болалар экани, ҳудудда ўнлаб чодирлар яроқсиз аҳволга тушгани айтилган.

"Агар тинч аҳоли вакиллари устига қилинган бу ҳужум олдиндан режалаштирилган ҳолда амалга оширилган бўлса, бу ҳужум ҳарбий жиноят сифатида баҳоланади", деган О'Брайен.

У Суриядаги зиддиятнинг барча томонлари "халқаро гуманитар ҳуқуқларни бузмаслик тартибига риоя этиш зарурлигини англаши лозимлиги"ни айтган.

БМТ бош котиби ўринбосарининг айтишича, ҳарбий зиддият томонларининг барчаси тинч аҳоли вакилларига ҳужум қилишдан тийилиши зарурлигини таъкидлаган.

"Замонавий ҳарбий технологиялар эвазига бу борада хато қилиш эҳтимоллари деярли йўқ", дея ҳисоблайди у.

Қайд этилишича, шу йилнинг ўзида қуруқликдаги қуролли тўқнашувлар ва ҳаводан берилаётган зарбалар туфайли минглаб сурияликлар ўз уйларини ташлаб кетган. Яна миллионлаб кишилар эса қамал шароитида, озиқ-овқат таъминоти ҳамда тиббий ёрдамлардан узилиб қолган.

Кун янгиликлари
Uzbek Tigers‘нинг чорак финалдаги рақиби маълум
15:58 / 24.04.2017 32875 Спорт
Kun.uz Наманганга боради. Вилоят ҳокими учун саволлар қабул қилинади
12:45 / 24.04.2017 11767 Жамият
Марселдаги сайлов участкасида ноодатий ҳолат юз берди
00:46 447 Жаҳон
Телебошловчи АҚШ давлат департаменти матбуот котиби бўлди
00:39 377 Жаҳон
Хитойликлар Россия ўрмон хўжалигига катта маблағ киритишмоқчи
23:37 / 24.04.2017 1046 Жаҳон
Франциядаги сайлов, Испаниядаги класико, долларнинг янги чўққиси ва куннинг бошқа хабарлари
23:05 / 24.04.2017 1771 Ўзбекистон
Семиришдан қўрқмай ҳар куни истеъмол қилиш мумкин бўлган ширинликлар номи маълум қилинди
23:01 / 24.04.2017 3736 Lifestyle
Грин кард: фирибгарлар домига тушиб қолманг!
22:52 / 24.04.2017 3615 Жамият
2018–2022 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ривожлантириш дастури тўғрисида президентнинг янги қарорга шарҳ
22:34 / 24.04.2017 1881 Ўзбекистон
Тадбиркорларнинг пластик карталаридан исталган харидни амалга оширишга рухсат берилди
22:29 / 24.04.2017 9734 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар