Британиянинг BP нефть гиганти шу йилнинг ёзида Эронда корпорация бўлинмасини очишни режалаштирган. Бу ҳақда The Wall Street Journal хабар қилди. 

Эрон миллий нефть компанияси бошқарувчиси Руқниддин Жаводийнинг сўзларига кўра, BP Эронга технологиялар ва сармоялар олиб киришни режалаштирган. Британия компанияси эса ушбу қарорга аниқлик киритмади. 

Нашр хабарига кўра, шу пайтга қадар BP раҳбари Боб Дадли Эронга сармоя киритишдан сақланган.