Буюк Британиядаги New Day газетасининг охирги сони чоп этилди

Жаҳон 06 Май 2016 4238

5 май куни Буюк Британияда New Day газетасининг охирги сони нашр қилинди. Бу газета бор-йўғи 9 ҳафта давомида чоп этилган.

"Ҳаёт қисқа, шунинг учун уни яхшироқ ўтказ" шиори остида нашр қилинган газета муассисларнинг ишончини оқламаган.

Ҳар кунлик тиражи 200 минг нусха бўлиши режалаштирилган газета амалда кунига 40 минг нусхадан сотилган.

New Day муҳаррири Элисон Филипснинг айтишича, газетанинг молиявий жиҳатдан ўзини таъминлай олиши учун барча чоралар қўллаб кўрилган аммо бунинг уддасидан чиқилмаган.

Шу йилнинг бошида Британияда бошқа бир газета, муассиси россиялик тадбиркор Александр Лебедев бўлган Independent газетасининг қоғозли версияси ёпилишига қарор қилинганди. The Independent’га эгалик қилувчи ESI Media компаниясининг маълум қилишича, март ойидан онлайн шаклга ўтган газета Буюк Британияда тўлиқ онлайн шаклига ўтган биринчи миллий нашр бўлди.

Кун янгиликлари
Ҳафталик: Жиззахга ташриф, янги Malibu, МХХ брифинги, “Қамчиқ”даги ёриқ, янги ҳокимлар ва Шимолий Корея машмашаси
19:13 / 29.04.2017 48923 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Нурсултон Назарбоев билан учрашди
14:52 / 29.04.2017 102850 Ўзбекистон
Трамп Обама билан охирги марта қачон суҳбатлашганини айтди
09:16 20 Жаҳон
Озарбойжон ва Туркия қўшма ҳарбий-тактик машғулотлар ўтказади
09:11 70 Жаҳон
Трамп Сингапур ва Таиланд бош вазирлари билан Шимолий Кореяни муҳокама қилди
08:33 657 Жаҳон
АҚШда торнадо ва тошқинлар туфайли 11 киши ҳалок бўлди
08:11 1385 Жаҳон
Германия саудиялик ҳарбийларга сабоқ беради
02:11 3075 Жаҳон
АПЛ. "Тоттенҳэм" "Арсенал"ни енгиб, қаторасига эришилган ғалабалар сонини 9тага етказди
00:35 2445 Спорт
АҚШ коалицияси Сурия ва Ироқда 352 кишининг ўлими учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
00:06 4049 Жаҳон
"Фавворалар сайли"га марҳамат: Тошкент шаҳрида ўтказилувчи байрам жадвали билан танишинг
23:24 / 30.04.2017 9819 Жамият
Кўпроқ янгиликлар