Эрдўған Туркияда бошқарув шаклининг ўзгаришидан қўрқмасликка чақирди

Жаҳон 06 Май 2016 9686

Туркия президенти Ражаб Тойиб Эрдўған давлатда янги конституция қабул қилиниши ва бошқарув шаклини ўзгартиришни талаб қилмоқда. У бу ҳақда 6 майда Истанбулдаги чиқишида айтиб ўтди.

"Янги конституция ва президентлик тизими – президент Тойиб Эрдўғаннинг шахсий истаги эмас. Бу Туркиянинг жорий босқичидаги заруриятдир. Бу ўзгаришлардан қўрқмаслик керак. Биз уни ҳамма қўллаб-қувватлашини ва янги конституция президентлик тизими билан кучга киришини кутмоқдамиз", деб айтди Эрдўған.   

Эрдўғаннинг айтишича, янги конституция "бир партия ёки бир одам манфаатига хизмат қилмайди", бошқарувнинг жорий парламент шакли эса инқирозларга олиб келади. "Ўтган йилдаги 7 июнь ва 1 ноябрь ўртасидаги мавҳумлик даври (парламент коалицион ҳукумат борасида келиша олмаган вақт) президентлик ваколатлари туфайлигина инқирозга айланиб кетмади", деб айтди Эрдўған.

Эрдўғаннинг бош вазир Аҳмет Довудўғлунинг Адолат ва тараққиёт партияси етакчиси лавозимидан кетишига тўхталиб, Довудўғлуга унинг иши учун миннатдорчилик билдирди ва партия раҳбарияти алмашиши жараёни ва унинг ортидан бош вазирнинг алмашиши давлат ишидаги тўхтовларсиз ўтишини айтди.  

Жамиятнинг ҳукуматга қарши кайфиятда бўлган қисми Довудўғлунинг кетишини Эрдўғаннинг партияга катта қизиқиш билдираётгани оқибати сифатида кўрмоқда. Эрдўғаннинг эслатишича, "у партия асосчиси ҳисобланади, 12 йил уни бошқарган ва бош вазир бўлган". "Бу баъзиларни хавотирлантиради. Ахир бу табиий эмасми? Агар мен президент бўлган бўлсам, бу ўз дўстларим билан алоқани узишим кераклигини англатмайди-ку", деб айтди Эрдўған.

Кун янгиликлари
Forta Business Education – тадбиркорлар учун энг зарур бизнес форум
12:46 / 21.07.2017 3331 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 36897 Ўзбекистон
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 46759 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 83924 Жамият
РФПЛ. "Локомотив" сафарда ЦСКАни мағлуб этди
00:24 1031 Спорт
Эрталаб уйқудан туриш нега бироз мушкул?
00:10 2810 Lifestyle
Тест синовларида уяли телефонлардан фойдаланмаслик йўли: алоқани бутунлай узиш шарт(ми?)
23:43 / 21.07.2017 4992 Жамият
LG Q8 смартфонини ишлаб чиқарди
23:37 / 21.07.2017 1601 Технология
АҚШ 2016 молия йили учун Покистонни ҳарбий компенсациялар миқдорининг ярмисидан маҳрум қилади
23:35 / 21.07.2017 719 Жаҳон
Партия “уйғонди”: Сарвар Отамурадов уюшмаган ёшлар билан мулоқот қилиш мақсадида Наманганга келди
23:31 / 21.07.2017 1484 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар