Грецияда ҳукумат томонидан ўтказилаётган пенсия ислоҳоти ва ижтимоий суғурта ислоҳотларига нисбатан норозиликни намойиш этиш мақсадида 48 соатлик оммавий иш ташлаш бошланди.

Иш ташлашдаги иштироки тўғрисида давлат ишчиларининг иккита йирик касаба уюшма бирлашмалари – Меҳнат бош конфедерацияси ва Фуқаролик хизматчилари олий маъмурияти маълум қилди. Бу ҳақда ТАСС хабар қилди. 

Норозилик намойишига жамоат транспорти ишчилари қўшилди. Жума ва шанба куни Греция пойтахтида метро, троллейбус, автобус ва трамвайлар йўловчиларга хизмат кўрсатмайди, депода чет шаҳарларга борадиган электричкалар ва узоқ масофали йўналишдаги поездлар қолади. 

Журналистлар Греция федерацияси ижро кенгаши қарорига кўра, иш ташлашда барча давлат ва хусусий ОАВ – газеталар, телеканаллар, радиолар ҳам қатнашади. 6 май соат 06:00дан якшанба соат 06:00гача (Ўзбекистон вақтидан 2 соат ортда) янгиликлар дастури телеканаллар ва радиостанциялар эфирига чиқмайди. 

Бундан ташқари, денгизчилар Греция федерацияси 4 кунлик иш ташлаш эълон қилди. 

“Ҳукумат дам олиш кунларида шошилинч тарзда суғурта тизимга якуний зарбани бериб, янги солиқларни жорий қилувчи қонунларга овоз бериб грек жамиятини алдашга уринмоқда”, - дейилади Меҳнат бош конфедерацияси хабарида. 

Меҳнат бош конфедерацияси грекларни 8 май куни Афинада парламент яқинида Синтагма марказий майдонида бўлиб ўтадиган иш ташлаш ва норозилик намойишига чорламоқда. Митинглар пойтахт ва Грециянинг қолган йирик шаҳарлари бошқа майдонларида ҳам бўлиб ўтади.