Хонадошига моддий зарар етказган ўғри аёл қўлга олинди

Жамият 06 Май 2016 3045

Асли Навоий вилоятидан бўлган Гулруҳ Бозорова (исм-фамилиялар ўзгартирилган) ҳаётда тўғри йўлни эмас, эгрисини танлади. Ҳали ўттиз ёшни қаршиламай туриб учинчи бор суднинг қора курсисидан жой олишга улгурди. У 2012 йил ва 2013 йилда содир этган жиноятлари учун Амнистия актига биноан жазодан озод этилган эди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда.

Гулруҳ Тошкентга кириб келганида кун яримдан ошиб қолганди. Шу боис тезроқ ижарага турар жой топишни режалаштирди. Таниш билишларига қўнғироқ қилиб, Яшнабод туманида Матлуба деган аёл уйига ижарага қўйиши мумкинлигидан хабар топди. Кунни кечиктирмай ўша ерга бориб жойлашгач, хонадонда Зулфия исмли қиз билан яшай бошлади. 

Хонадоши Зулфия ижарада турадиган уйда унинг ҳамма нарсаси шундоққина турарди. Шунинг учун аввалига стол устида турган планшетини олиб, у ёқ-бу ёғини кўрган бўлди. Гулруҳнинг эски қилиғи қўзиб, хонадошига тегишли 1200 АҚШ доллари, 600000 сўм пулларни, баҳоси 400 АҚШ доллари бўлган “Техт” русумли бир дона планшетини, 480 АҚШ доллари бўлган 4 дона дастурхон, 200 АҚШ доллари бўлган 4 дона сочиқ, 450000 сўмлик чамадон, 320000 сўм бўлган 4 дона “Багински” русумли гулдон, 250000 сўмлик қон босимини ўлчаш мосламаси  ва шу каби бошқа нарсаларини ўғирлаб, Зулфия Юнусовага жами 13689677 сўм миқдорида моддий зарар етказиб, воқеа жойидан яширинди. 

Бироқ Гулруҳ Бозорова узоққа кета олмади. Жабрланувчиларнинг аризасига биноан ушбу ўғрилик юзасидан олиб борилган суриштирув-қидирув тадбирлари бесамар кетмай, ўғри аёл қўлга олинди.

Кун янгиликлари
Ўқишга кира олмадингизми? Ташвишланманг, талаба бўлишингиз мумкин 
16:32 25241 Жамият
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 12054 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 83452 Ўзбекистон
Барселона марказида микроавтобус йўловчилар устига бостириб кирди
20:53 7 Жаҳон
Душанбеда ўқувчиларни 10-синфга қабул қилишда "тозалаш" ишлари олиб борилмоқда
20:49 172 Жаҳон
Яна икки ўлим: Саудия Арабистони сўнгги тўрт ойда уч шаҳзодасидан айрилди
20:39 2175 Жаҳон
Тарихда биринчи марта Сатурн атмосферасига киришга муваффақ бўлинди
20:25 952 Жамият
ФИФА йил футболчиси бўлиш учун асосий даъвогарлар рўйхатини эълон қилди
20:19 3280 Спорт
Япониядаги барда маймунлар официантлар сифатида ишламоқда
20:06 1461 Жамият
Конте Белотти трансферини истамоқда, Абрамович бунга қарши
20:06 883 Спорт
Кўпроқ янгиликлар