Испания клублари УЕФА коэффициентлар жадвалида бир мавсумда қўлга киритган баллари бўйича янги рекордни қайд этди. 

Испаниянинг икки клуби Европа Лигаси ярим финалида иштирок этди. «Вильярреал» меҳмонда «Ливерпуль»га имкониятни бой бериб (0:3) мусобақани тарк этган бўлса, «Севилья» ўз уйида «Шахтёр»ни мағлубиятга учратиб (3:1) финал йўлланмасини қўлга киритди. 

Натижада Испания коэффициентлар жавдалида яна муҳим уч очкога (2 – ғалаба учун, 1 – финал йўлланмаси учун) ва умумий ҳисобда 0,429 очко умумий коэффициент (тўпланган очко, еттига – жорий мавсумда мамлакат шарафини еврокубокларда ҳимоя қилган жамоалар сонига бўлинади). Энди бу кўрсаткич 23,357 баллни (ҳозиргиси билан қўшиб ҳисоблаганда жами бешта мавсум ҳисоб-китоблари бўйича) ташкил қилди. 

Олдинги рекорд ҳам Испания томонидан 2013/14 мавсумда ўрнатилганди — 23,000 балл. Ўшанда ҳам Европа чемпионлар Лигаси финалида «Реал» ва «Атлетико» ўйнаган, Европа Лигаси финалида эса «Севилья» ғалаба қозонганди. 

Олдинроқ, Испания бир мавсумда умумий коэффициент баллари бўйича рекордни янгилаганди. 2014/15 мавсумда мамлакат 88,025 балл тўплаган бўлса, ҳозирда бу кўрсаткич 105,142 баллни ташкил қилмоқда. 

Бу мавсумда «Реал» ва «Атлетико» ЕЧЛнинг 28 май куни ўтказиладиган финалида ўйнайди, «Барселона» турнирнинг чорак финалида иштирок этди. «Севилья» Европа лигаси финалида «Ливерпуль»га қарши майдонга чиқади. «Вильярреал» турнирнинг яримфиналигача, «Атлетик» чорак финалгача, «Валенсия» эса нимчорак финалгача етиб келди.

Мавсум давомида балл жамғариш бўйича иккинчи кўрсаткич еттита жамоаси билан еврокубокларда қатнашган Германияга (16,428) тегишли бўлди.