Испания соҳиллари яна бир бор дунёдаги энг яхши соҳиллар деб эълон қилинди. Бу ҳақда экологик ва истеъмолчилар хабардорлик Ассоциацияси (ADEAC) маълумотига таяниб The Local нашри хабар берди. 

2016 йилда Испания ўзи ўрнатган рекордни янгилади: унинг соҳиллари 586та “мовий байроқ” олди (2015 йилда 577та). Мамлакат 1987 йилдан буён биринчи ўринни эгаллаб келади. 

Иккинчи ўринни Туркия эгаллаган (444та “соҳил сифати белгиси”). Кейинги ўринларда Греция (430), Франция (400) ва Португалия (315) соҳиллари қайд этилган.