Компьютер учун махсус столлар янгилик эмас, аммо уларда металлнинг ишлатилишини янгилик деса ҳам бўлади. Lian Li компанияси DK-04 корпусли компьютер столларини тақдим этди. Аммо унинг нарх-навоси барчага ҳам тўғри келавермаса керак — 1500 АҚШ доллари.

Аммо компания бу столни барча ҳам сотиб ололмаслигини англаган ҳолда, арзонроқ бўлган DK-12 компьютер столини тақдим этди. Унинг DK-04 дан фарқи шундаки, унда корпус бўлмай, балки ҳақиқий компьютер столини ўзида мужассам этган. Столнинг ўнг томон бурчагида махсус бошқарув пульти бўлиб, ундан фойдаланувчи столни ўзига бемалол мослаштира олади.

DK-12 столи Lian Li компаниясининг энг яхши усуллари асосида ясалган. Уларнинг материали мустаҳкам ва чидамлидир. Унинг энг кам бўйи 70,5 см.ни энг баланди эса 118,5 см.ни ташкил этади. Ўлчами 1400 × 750 миллиметр.