Луизианада Иккинчи жаҳон уруши фахрийси 110 ёшида вафот этди

Жамият 06 Май 2016 3182

3 май куни АҚШнинг Луизиана штатида Иккинчи жаҳон уруши фахрийси бўлган Фрэнк Левингстон 110 ёшида оламдан ўтган. Бу ҳақда Associated Press хабар тарқатган.

Левингстон 1905 йилнинг 13 ноябрида штатнинг шимолидаги қишлоқлардан бирида тавваллуд топган. У 1942 йилнинг 6 октябрида ҳарбий хизматга чақирилган ва 1943 йилнинг сентябрида Италияга туширилган иттифоқчилар армияси сафида ҳаракат қилган. У шунингдек, Шимолий Африка ҳудудидаги ҳарбий амалиётларда иштирок этган.

1945 йилда Левингстон ҳарбий хизматдан фахрий сифатида бўшатилган ва цемент саноати соҳасида ишлай бошлаган. У ҳеч қачон уйланмаган ва фарзанд кўрмаган.

Баъзи нашрларда Левингстон Иккинчи Жаҳон урушида иштирок этган фахрийларнинг энг кексаси сифатида айтиларди. Лекин бу маълумот расман тасдиқланмаган.

2015 йилнинг декабрида Левингстон Вашингтонда ўтказилган Перл-Ҳарбор фожиаси қурбонларини хотирлаш маросимида бошқа фахрийлар қаторида қатнашган.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 24973 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 54854 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 65315 Жамият
Янги iPhone нефть ва қайин қобиғидан ясалган корпусга эга бўлади
Саудия Арабистони ва Хитой 20 млрд долларлик инвестиция жамғармасини ташкил этади
Хитой шимолида жуда йирик газ кони топилди
15:34 199 Жаҳон
Қатар Россия билан ҳарбий-техник ҳамкорлик тўғрисида битим тузиши мумкин
15:24 506 Жаҳон
Қозоғистон БМТ Хавфсизлик Кенгашини ислоҳ қилиш таклифи билан чиқди
15:22 352 Жаҳон
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасида 150 млн долларлик 42та ҳужжат имзоланди
АҚШ ҳукумати Amazon’нинг 13,7 млрд долларлик харидини маъқуллади
Кўпроқ янгиликлар