Mail.ru ўғирланган логин-пароллар юзасидан ўтказилган текширувлар натижасини эълон қилди

Технология 06 Май 2016 2784

Mail.ru ахборот хавфсизлиги бўйича мутахассислари кибер хавфсизлик бўйича эксперт Алекс Холден томонидан тақдим этилган база фрагментини ўрганиб чиқишган. Холденнинг сўзига кўра, тақдим этилган базадаги ахборотларнинг  99 фоизидан фойдаланилмайди. 

Бундан аввал, Алекс Холденнинг Hold Security компанияси, миллионлаб ўғирланган электрон почта маълумотларига эга рус хакерини аниқлагани ҳақида маълум қилган эди. Компаниянинг аниқлашича, базадан ўғирланган рўйхатдаги 57 миллиондан ортиқ ҳисоб ёзувлари Mail.ru электрон почта хизматига тегишли бўлган.

Бироқ Россия компанияси базани мустақил ўрганиб чиққач, унинг 99,982 фоизига амал қилинмаслигини таъкидламоқда. Mail.ru’нинг ёзишича, ушбу маълумотлар базаси турли интернет онлайн хизматларни бузиш орқали олинган логин-пароллардан тўпланган бўлиши мумкин. 

Аниқланишича, ўғирланган логин-паролларнинг атиги 0,018 фоизи ишлаши мумкин. Мазкур эҳтимолга тушган почта эгаларига паролни ўзгартириш тавсия этилган. 

Компания экспертлари ва мустақил таҳлилчиларнинг сўзларига кўра, пароллар базаси ҳеч қандай қийматга эга эмас ва оммавий фишинг ҳужумлари воситасида жамланган кўринади. 

Шундай қилиб, Mail.ru’нинг хулоса қилишича, Холденнинг ҳисоботи шунчаки ўз компанияси бизнесига эътиборни тортиш мақсадида амалга оширилган ахборот ҳужуми холос.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 72116 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37430 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21696 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81691 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 62041 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 2045 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 1382 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 1155 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 489 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 853 Маданият
Кўпроқ янгиликлар