Microsoft: вируслар Бангладеш, Индонезия ва Непалдаги компьютерларга кўпроқ зиён етказади

Жаҳон 06 Май 2016 1631

Зарарли дастурлар кўп ҳолларда Бангладеш, Индонезия, Непал, Покистон ва Фаластиндаги компьютерларни зарарлаши маълум бўлди. Аксинча, Норвегия, Финландия, Швеция ва Япониядаги компьютерлар эса хавфсизлик борасида олд ўринларда бормоқда. Бу ҳақидаги маълумотлар АҚШнинг Microsoft компанияси ҳисоботида келтирилган.

"Улар бу масалани чуқур тушуниб, киберхавфсизлик тизимини зудлик билан таъминлашларини англатади", - деди корпорациянинг компьютер хавфсизлиги директори Тим Рейнс.

Ҳисобот маълумотларига эътибор қаратиладиган бўлса, зарарли дастурлар 2015 йилда Windows тизимидаги 18 фоиз компьютерни ишдан чиқарган. Корпорация мутахассислари фойдаланувчилар ҳақида маълумотларни олиш учун компьютер тизини бузиб кириш ҳолатлари кўпайишини ҳам башорат қилмоқда. "Биз айнан ана шундай ҳужумлар сонининг кескин ошиб бораётганлигини кўриб турибмиз. Агар сонларга эътибор қаратадиган бўлсак, айни дамда бундай ҳолатлар 10 млн. ни ташкил этаётганини айтиш мумкин", - деди Microsoft менежирларидан бири Алекс Уэйнерт.

Эслатиб ўтамиз, корпорация бундай ҳисоботларни бир йилда икки марта бериб боради.

Кўпроқ янгиликлар