Нигерия соҳиллари яқинида жангарилар АҚШнинг Chevron компаниясига тегишли нефть платформасига ҳужум қилишди, деб хабар бермоқда Reuters ахборот агентлиги. 

Таъкидланишича, ҳужум Нигериянинг нефть қазиб олиш маркази ҳисобланадиган Нигер дарёси дельтасидаги Варри шаҳри яқинида жойлашган Эскравос терминалидан 70 км узоқликда юз берган. 

Ушбу ҳужум учун жавобгарликни "Нигер дельтаси қасоскорлари" гуруҳи ўз зиммасига олди. Дастлабки зарар миқдори маълум қилинмаган.