Нью-Йоркдаги пляжда оёқлари цемент билан қопланган эркак жасади топилди

Жамият 06 Май 2016 4937

АҚШнинг Бруклин ҳудудидаги Йью-Йорк соҳилларида боши изоляцияланган, оёғи эса цемент билан қопланган эркак жасади топилган. Бу ҳақда Sky News нашри хабар тарқатди.

Тахминларга кўра, кучли тўлқинлар 28 ёшли Петер Мартинезнинг жасадини соҳилга олиб чиққан. Маълумотларга кўра, жасаднинг айнан Мартинез экани унинг танасидаги татуировка орқали аниқланган. 

Нью-Йорк полицияси берган маълумотга кўра, эркак танаси пластик қопга солинган, қўли эса боғлиқ ҳолда бўлган. Ҳозирча улар Мартинез сувга оқизилган пайтда тирик бўлган-бўлмаганини аниқлай олишмаяпти. 

Полиция манбалари берган маълумотга кўра, Мартинез Бруклиндаги G Stone Crip жиноий гуруҳига алоқадор бўлган. Хабар қилинишича, у 30 марта жиноий жавобгарликка тортилган. Унинг жазмани 2016 йилнинг февралида Мартинезнинг йўқолиб қолгани ҳақида хабар берган. 

Маълумот учун, шу кунга қадар АҚШда 1941 ва 1964 йилларда бетон блоклари боғланган жасадлар сув остидан топилган.

Кун янгиликлари
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 8721 Ўзбекистон
«Биринчи зарбада тиззаларигача, иккинчи зарбада белларигача». Лотин ва кирилл атрофидаги гаплар
17:30 / 16.08.2017 42747 Ўзбекистон
Дори қути ортига яширинган сир: тиббиётдаги яна бир "ўйин” фош этилди
17:20 / 16.08.2017 68985 Ўзбекистон
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 40097 Lifestyle
КХДР Хитойдан озиқ-овқат маҳсулотлари импортини бир неча баробарга оширди
14:48 31 Жаҳон
Африканинг энг бой одами АҚШ ва Европага 50 млрд доллар сармоя киритади
14:46 299 Жаҳон
Мирзиёев Қозоғистон мудофаа вазири билан ҳарбий ҳамкорликни муҳокама қилди
Януковичга давлат томонидан тақдим этилган адвокат уни ҳимоя қилишдан бош тортди
13:32 2013 Жаҳон
Ўктам Барноев: Бухорода 500 дан ортиқ диний зиёрат қадамжолари бор
Хитой Россияга ўз ҳудудида янги АЭС қуришни таклиф қилди
13:07 2858 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар