ОАВ: Ван Гаал "Манчестер Юнайтед"дан истеъфога чиқарилса, 5 млн фунтдан ортиқ товон пули олади

Спорт 06 Май 2016 1437

Нидерландиялик мутахассис Луи ван Гаал "Манчестер Юнайтед" жамоаси бошқарувидан кетадиган бўлса, жамоа раҳбарияти унга 5 миллион фунт миқдоридаги маблағни компенсация сифатида тўлайди. Бу ҳақда The Times нашри хабар ёзган.

Томонларнинг 2014 йилнинг майида имзолаган келишувига кўра, мураббийнинг йиллик маоши миқдори 8 миллион фунт этиб белгиланган. Келишувга кўра, 64 ёшли мураббий муддатидан олдин ишдан бўшатилса, йиллик иш ҳақининг 66 фоизини олиши кўрсатилган, бу эса 5 миллион фунтдан ортиқроқни ташкил этади.

Бундан олдин "Манчестер Юнайтед" раҳбарияти жамоа кўрсатаётган натижалардан норозилиги айтилган, бир қатор нашрларда доимий равишда ван Гаалнинг мавсум якунида истеъфога чиқарилиб, унинг ўрнига португалиялик мутахассис Жозе Моуриньо олиб келиниши ҳақида хабарлар берилганди.

Ван Гаал "Манчестер Юнайтед" бошқарувига 2014 йилнинг майида келган. 2014/15 йилги мавсумда жамоа Англия чемпионатида тўртинчи ўринни эгаллади. Жорий мавсумда эса "Манчестер Юнайтед" 35 турда 60 очко тўплаб, турнир жадвалининг 5-поғонасини эгаллаб турибди.

Кун янгиликлари
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 7584 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 8443 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 50979 Жамият
Ўзбекистон Бош прокуратураси ходимлари Қозоғистонда бўлди
ФВВ тизими органларининг иш тартиби белгиланди
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 2157 Lifestyle
ОАВ: Ким Чен Ин Жанубий Корея билан чегарадаги ҳарбий базага махфий тарзда борди
09:42 2968 Жаҳон
КХДР АҚШ ва Жанубий Кореяга "шафқатсиз ўч олиш" билан таҳдид қилди
09:41 4403 Жаҳон
Чинозлик фуқаронинг уйидан 4 килограммга яқин марихуана моддаси топилди
09:38 737 Жамият
Ўзбекистон ТИВ раҳбари Ҳиндистоннинг таҳлилий марказлари вакиллари билан учрашди
Кўпроқ янгиликлар