АҚШнинг Жанубий Каролина штатидаги Монкс Корнер шаҳридаги уйлардан бирига аллигатор кирмоқчи бўлди. Тимсоҳни қўшни уй эгаси Гэри Рожерс пайқаб қолиб, уни видеога олди. 

Интернетда чоп этилган бу видеода тимсоҳ кириш эшигига тирмашиб, гўёки уй қўнғироғини чалишга ҳаракат қилиб, унга талпинаётганини кўриш мумкин. Уйнинг эгаси Жеми Бэйли уйга қайтганда эшигида кўплаб тирналиш изларини кўрган.
 
Воқеа гувоҳи маҳаллий телдевидениега берган интервьюсида тимсоҳ ўзини тажовузкор тутмаганини айтди. У судралиб юрувчи уй ёнидаги ҳовузга тушишга ҳаракат қилган, деган тахминни билдирди.