Чеченистон раҳбари вазифасини вақтинчалик бажарувчи Рамзон Қодиров республиканинг олий суди раиси Магомед Каратаев ва яна 3 нафар суд ҳакамига  истеъфога кетишни таклиф қилди, деб хабар бермоқда РБК нашри.

"Мен Чеченистон олий суди раиси Магомед Каратаев ва яна 3 нафар суд ҳакамига агар уларда бурч ва профессионал ахлоқ тушунчаси бўлса, ариза ёзиб, ўз лавозимларидан кўнгилли тарзда кетишни таклиф қилдим. Аминманки, бу уларнинг ҳаётидаги энг тўғри карор бўлади", деб ёзди Қодиров инстаграмида.

Ушбу таклиф олий суд аъзолари ва туманлар федерал ҳакамлари билан бўлиб ўтган учрашувда билдирилди. Бу йиғилишда "жиноий ишларни кўриб чиқиш муддатларининг чўзилиши билан боғлиқ мисоллар" келтирилди.  Йиғилишда шунингдек "федерал қидирувда бўлган, ноқонуний қуролланган тузилмалар иштирокчиси суд қарори билан "бедарак йўқолган" деб эълон қилиниши каби қўпол хатоликқа йўл қўйилгани" ҳам таъкидлаб ўтилди. Баҳсли квартиралар бўйича ишларнинг қўриб чиқилишидаги амалиёт Қодировнинг энг катта эътирозига сабаб бўлди. "Бир иш бўйича бир-бирига зид келувчи қарорлар чиқарилган ҳолатлар мавжуд", деб бундай ҳолатларни санаб ўтган Қодиров.

"Чеченистонда унга нисбатан адолатсиз ҳукм чиқарилган ёки қилган иши учун жавобгарликка тортилмаган бирор одам бўлмаслиги керак", деб таъкидлаб ўтди Қодиров.