Сиёсатшунос: Украина халқаро террорчилар учун базага айланди

Жаҳон 06 Май 2016 5123

ИШИД террорчилик гуруҳи жангарилари Украинада ўз фаолиятини кенгайтирмоқда. Шу кунларда Харьковда ливиялик муҳожир қўлга олинганида, унинг ёнидан граната ва мазкур гуруҳ адабиёти топилган. Шунга қарамай, унга нисбатан террорчилик фаолияти билан шуғулланиш эмас, ноқонуний қурол сақлаш айби қўйилган холос. 

Сиёсатшунос Владимир Киреевнинг фикрича, Украина халқаро террористик ташкилотлар учун қулай жойга айланиб улгурган. "Бунинг эса, иккита сабаби бор", - дейди сиёсатшунос. 

"Биринчидан, расмий Киев ва террорчиларнинг "раҳбарлари" айни кишилардир. Улар тактик муаммоларини ҳал қилиш учун "ўз" ҳудудларидан фойдаланмоқда. Яъни, жангарилар ва сиёсий бошқарувчиларни бир жойдан бошқа жойга сафарбар этишмоқда. Иккинчидан, Украина ва радикал жангарилар ягона душмани Россияга қарши бирлашишга мажбур бўлмоқда. Украин радикалларининг фикрича, улар бевосита Россияга қарши уруш олиб боришмоқда. Россия қуролли кучларининг Суриядаги ҳарбий амалиётларидан сўнг, ИШИД, "Жабҳат ан-Нусра" каби гуруҳлар ҳам Россияни ўз душманлари деб ҳисоблай бошлади", – деган Владимир Киреев Sputnik радиосига берган интервьюсида.

Сиёсатшуноснинг айтишича, ушбу икки асосий сабаблардан ташқари, яна бошқалари ҳам йўқ эмас. Хусусан, Украина террористик тузилмалар ва жангариларининг қонунийлашиши учун қулай муҳитга эга. 

"Украина нимаси билан уларнинг эътиборига тушмоқда, деган ҳақли савол туғилади. Бу ерда янги қонуний ҳужжат олиш осон.  Айниқса, 2014-15 йилларда сохта паспортга эга бўлиш қийинчилик туғдирмас эди. Ҳозир ҳам, яхшигина ҳақ  эвазига Украина фуқаролигини олиш ва кейинчалик украин фуқароси сифатида Европага ҳам, Россияга ҳам бориш мумкин бўлади", – деб фикр юритган Киреев.

"Шунингдек, 2014 йилдан бери у ерда "Қрим", Шайх Мансур ва Жохар Дудаев номидаги жангарилар батальонлари мавжуд. Булардан ташқари, "Ҳизб ут-Таҳрир", "Мусулмон биродарлар" каби ташкилотлар, авваллари сохта ташкилот номи остида Қримда фаолият юритган, аммо яриморол Россия таркибига киргач, Украина ҳудудига ўтиб олган ва Херсон вилоятида ўз ҳудудини барпо этган", – деб ёдга олган Владимир Киреев.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34148 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 72393 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10510 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 136519 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 61 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 391 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 185 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 339 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар