ТАСС ахборот агентлигининг хабар қилишича, Корея меҳнат партиясининг Пхеньянда бўлиб ўтаётган 7 съезди мажлисига хорижий ОАВ киритилмаган. 

Съезд муносабати билан АҚШ, Япония, Испания, Финландия, Россия, Хитой ва бошқа давлатлардан мамлакатга таклиф этилган ОАВ ходимларига шаҳар фуқаролари билан мулоқот қилишга изн берилгани таъкидланмоқда.  

Телеоператорлар эса, анжуман бўлиб ўтаётган бино атрофини суратга олишлари мумкин.

Маълум бўлишича, мазкур съездни ёритиш мақсадида биргина Япониядан 60 нафар журналист, АҚШ ОАВнинг 20 нафар ходими ташриф буюрган.
 Қайд этиш лозим, Корея меҳнат партиясининг ушбу съезди  сўнгги 36 йилда илк маротаба ўтказилмоқда.