«Спартак»нинг қора танли футболчиси банан тановул қилиб расизмга қарши кураш акциясидаги иштирокини ифодалади

Спорт 06 Май 2016 2584

Москванинг «Спартак» жамоасининг ҳолландиялик ёш футболчиси Куинси Промес банан тановул қилди ва аксилирқчилик ҳаракатини қўллаб-қувватлади. Бу ҳақда «Чемпионат.com» хабар берган.

Келиб чиқиши суринамлик бўлган 24 ёшли футболчи «Лукойл» ҳомийлиги остида, «Расизмга қарши ўйна» шиори остида ўтказилаётган болалар ўртасидаги Чемпионлар кубоги турнирининг фахрий элчиси бўлган.

«Биз турли мамлакатларда туғилганмиз, бизнинг териларимиз ранглари турлича, биз турли тилларда сўзлашамиз, лекин футбол туфайли ҳамиша бир-биримизни тушуна оламиз. Шунинг учун мен Россиядаги барчани футболни севишга чақираман ва "Спартак" жамоаси мухлисларига эзгу тилакларимни йўллайман», — дея мухлисларга юзланган Промес.

«Лукойл» ҳомийлигидаги болалар ўртасидаги Чемпионлар кубоги турнири август ойида Москва шаҳридаги «Спартак» жамоасининг уй стадиони «Открытие Арена»да ўтказилади.

Промес 2014 йилдан буён москваликлар жамоаси сафида ўйнаб келади. У Россия жамоасига Нидерландиянинг «Твенте» клубидан келган. Промес «Спартак» сафида 54 учрашувда майдонга тушган ва 27та гол урган.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 14413 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 68199 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37096 Lifestyle
"Реал" Испания Суперкубоги соҳиби!
04:08 614 Спорт
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 1015 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1590 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 1608 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Кўпроқ янгиликлар