ШҲТ ташкил топганига 15 йил тўлиши муносабати билан аъзо давлатларнинг элчилари Шанхайда учрашди

Ўзбекистон 06 Май 2016 5302

2016 йилнинг 4-5 май кунлари Шанхай шаҳрида, яъни мазкур шаҳарда Шанхай ҳамкорлик ташкилотига асос солинганига 15 йил тўлиши муносабати билан ташкилотга аъзо давлатлар элчилари учрашуви бўлиб ўтди.

Унда Қозоғистондан Ш.Нуришев, Қирғизистондан К.Бактигулова, Россиядан А.Денисов, Тожикистондан П.Давлатзода, Ўзбекистондан Д.Курбанов, ХХР ТИВ Марказий Осиё ва Европа департаменти директори ўринбосари Цзян Ян ҳамда ШҲТ Бош котиби Р.Алимов иштирок этди.

Дипломатик миссиялар раҳбарлари Шанхай шаҳри мэри Ян Сюн билан учрашишди.

Элчилар ШҲТга аъзо давлатлар раҳбарларининг 2001 йил 15 июнда биринчи саммити бўлиб ўтган жойга ташриф буюришди. Дастлабки ҳужжатлар имзоланган зални кўздан кечиришди.

Шанхай шаҳридаги Шанхай ижтимоий фанлар академиясида шаҳарнинг илмий ва экспертлар вакиллари билан учрашув бўлиб ўтди ва унда ШҲТ Бош котиби Р.Алимов “ШҲТга 15 йил: эришилган ютуқлар ва истиқболлар” мавзусида маъруза қилди.

Кўпроқ янгиликлар