Карнеги-Меллон университети олимлари ақлли-соатларни бошқариш имконини берувчи узук ясаш бўйича SkinTrack лойиҳаси устида иш олиб бормоқда, деб ёзади MIT Technology Review.

Мазкур узук, қўл терисини ақлли-соатлар учун сезгир экранга айлантириш имконини беради. Унинг ишлаш технологиясига кўра, фойдаланувчи узук таққан қўлини бошқа қўли юзасида сирпантирса, узук сигнални ақлли-соатга юборади.

Маълумки, ақлли соатлар экранлари бирмунча кичик бўлгани боис қурилмадан фойдаланиш қийинчилик туғдиради. Университет тадқиқотчиларининг айтишича, сезгир экран майдонини билак ҳисобига кенгайтириш мумкин. Бу, ўз навбатида, ақлли-соатлар ёрдамида бажариладиган кўплаб вазифаларни қулайлаштиради.

Технология ишлаб чиқарувчилари тез орада ушбу ишланма хусусида тўлиқроқ ҳисоботни эълон қилмоқчи. Ҳозирча қурилманинг ишлаш усулига ойдинлик киритувчи демовидео намойиш этилган.