Тошкентдаги "Юнусобод Оқтепа" жоме масжидига янги имом-хатиб тайинланди

Жамият 06 Май 2016 14553

Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги “Юнусобод оқтепа” жоме масжидига Мирсодиқов Зиёвуддин Рахимович 2016 йил 6 майдан эътиборан имом-хатиб вазифасига тайинланди.

Мирсодиқов Зиёвуддин кўп йиллардан буён диний соҳада фаолият олиб бормоқда. У Тошкент вилоятидаги “Турсунмат қори”, “Эски Тошкент”, Андижон вилоятидаги “Жиддаи Муборак” каби жоме масжидларда имом-хатиб вазифаларида ишлаган. 

Шунингдек, Андижон вилоятидаги “Сайид Мухйиддин Махдум” ўрта махсус ислом билим юртида мудири вазифасида самарали меҳнат қилган. 
Ҳозирда Тошкент шаҳридаги “Кўкалдош” ўрта махсус ислом билим юрти мудири вазифасида фаолият юритиб келмоқда. 
Мирсодиқов Зиёвуддин домланинг келгусидаги ишларига Аллоҳ таолодан муваффақиятлар тилаймиз, деб ёзади Ўзбекистон мусулмонлари идораси расмий веб портали.

Кўпроқ янгиликлар