Туркия бош вазирининг истеъфоси ЕИ билан миграция келишувига хавф солади

Жаҳон 06 Май 2016 2396

Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғлининг истеъфога чиқиши Брюссел ва Анқара ўртасида эришилган миграция келишувини хавф остига қўяди, деб тахмин қилмоқда Британиянинг Financial Times газетаси. 

Нашрнинг ёдга олишича, битимга мувофиқ, ноқонуний муҳожирлар ва қочқинлар Туркия орқали грек оролларига етиб олган тақдирда, ортга қайтарилади, ЕИ бунга жавобан турк фуқароларига визасиз киришни жорий этади. Мазкур келишув ўз кучида қолиши учун Туркия аксилтеррор қонунчилиги билан жиддий шуғулланиши, фуқаролар ҳуқуқларини таъминлаш борасидаги сиёсатини қайта кўриб чиқиши лозим бўлади. ЕИ Довудўғлининг кетиши билан расмий Анқара ваъда қилган ислоҳотларни ўтказмаслигидан хавотирда. 

Нашрнинг дипломатик манбалари фикрича, Германия канцлери Ангела Меркель Довудўғли раҳбарлик қилаётган европапараст партиянинг ўрни мустаҳкамланишидан умид қилган, аммо эндиликда аксинча Европа билан яқинлашиш тарафдорларининг позицияси сезиларли заифлашди, дейиш мумкин. 

FT’га маълум қилган турк расмийларининг айтишларича, Эрдўған Довудўғлининг ЕИ билан яқинлашуви туфайли халқаро сиёсат майдонида ўз ўрнини йўқотишидан хавотирга тушган. Ана шу ҳолат, икки сиёсатчининг муносабатлари салбийлашувига ҳамда алалоқибат бош вазирнинг истеъфосига олиб келган. 

5 май куни Туркия бош вазири Аҳмет Довудўғли ўз вазифасидан истеъфо берганини эълон қилган эди.

Кун янгиликлари
Ҳурматли абитуриентлар, сизнинг ҳали Олий ўқув юртига ўқишга кириш имкониятингиз бор!
09:55 20300 Lifestyle
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 23678 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 12126 Жамият
KUN.UZ хайрия акцияси: Жаҳонгирнинг бир оёғида операция ўтказилди, йигит барчадан миннатдор
19:03 / 21.08.2017 13111 Жамият
Ўзбекистон қачонгача ривожланаётган давлатлар қаторида қолади?
16:20 / 21.08.2017 42391 Ўзбекистон
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 53525 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 48049 Lifestyle
ОАВ: Барселонадаги теракт ижрочиси ҳужумдан 4 кун аввал Парижга борган
17:59 297 Жаҳон
Мактаб ва поликлиникалардаги бухгалтериялар қисқартирилади
17:57 752 Жамият
КХДР Гуам оролига уюштириладиган тахминий ҳужум  видеосини тақдим этди
17:55 729 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар