УЕФАнинг Миланда ўтказиладиган ЕЧЛ финали учун режалари маълум бўлди.

As нашри хабарига кўра, «Реал» ва «Атлетико» мухлислари учун 80 минг киши сиғадиган «Сан Сиро» ўйингоҳидан 18 мингтадан ўрин ва чипталар ажратилади.

Қолган чипталар – 44 мингта чиптани ( 55 фоиз) – УЕФА ўзида қолдиради. Бу чипталар ҳомийлар, ҳамкорлар ҳамда ташкилотнинг расмийларига берилади.

Бу квота – ташкилот тарихидаги энг кўп миқдордагиси бўлади, шу вақтгача УЕФА ҳомийлар ва ҳамкорлар учун 50 фоиздан ортиқ улуш ажратмаганди.

Бундан олдинроқ «Реал» ва «Атлетико» мухлислари ЕЧЛ финали учун 20 мингтадан чипта олиши ҳақида хабар берилганди.