Ўғриликни мақсад қилган жиноий тўда кўп ўтмай қўлга тушди

Жамият 06 Май 2016 2566

Олмазор туманида истиқомат қилувчи 1993 йилда туғилган Жавлон Рўзиев, 1994 йилда таваллуд топган Мирвоҳид Нишонов 1995 йилда туғилган Баҳром Бўриевлар (исм-фамилиялар ўзгартирилган) туманнинг Қорақамиш 2/4 даҳасида тўпланиб, текин даромад топиш илинжида бирлашиб жиноий режа тузишди. Бу ҳақда “Огоҳ” нашри ёзмоқда. 

Кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида яшовчи Д.Владимир ўша куни уйида йўқ эди. Буни яхши билган тўда уйнинг орқа деразаси панжарасини бузиб, ойна орқали ичкарига кирган олғирлар ётоқхона шкафидаги умумий нархи 3000000 сўмлик бир дона “АСУС” русумли ноутбукни ва Ucell модем қурилмасини сумкаси билан, меҳмонхона ичидан нархи 650000 сўмлик Romanson русумли қўл соати, нархи 3000000 сўмлик узук ва 600 РФ рублини ўғирлаб, жабрланувчига жами 6688000 сўм миқдорда зарар етказиб, воқеа жойини тарк этишди. 

Жавлон бозорга бориб ноутбукни 150 АҚШ долларига сотиб юборди, пулни 50 АҚШ долларидан тақсимлаб олишди. Мирвоҳид узукни “Чорсу” бозорига олиб бориб 650000 сўмга бир нотаниш кишига бериб юборди. Қўл соатини эса Чилонзор туманидаги “Қатортол” савдо мажмусига олиб бориб 40-45 ёшлардаги эркак кишига 130000 сўмга сотиб, ҳамтовоқлар пулни бўлишиб ўз эҳтиёжларига сарфлаб юборишди. 

Орадан бир ҳафталар ўтгач, Мирвоҳид Руслан исмли кишининг хонадони очиқ қоганига кўзи тушиб, яна бошқа бир таниши билан ертўлага тушиб, 2300000 сўм пулни олиб кейин ертўлани аввалгидек қилиб, ётоқхонага кириб, у ердаги шкаф ичидан дастрўмолчага ўралган 7-8 та узук, 3 та занжир, 3 та занжир, 3 жуфт зиракларни олиб, ўнг тарафдаги шкаф ичидан қизил рангли қутичада бўлган 1 та  занжир, 1 та билакузугни олиб, уйдан чиқиб кетади. 

Август йилнинг бошларида бошқа бир хонадоннинг эгаси йўқлигига ишонч ҳосил қилишгач, уйини очиб кириб, 126000 сўм пул  ва жавонни текшириб кўриб сумка остидаги клёнка дастурхон остидан 450 АҚШ долларини олиб, эшикни қулфлаб жуфтакни ростлашади. 

Бу “шўртумшуқ”ларнинг йўли ҳам зийрак осойишталик посбонлари томонидан қирқилиб, тергов жараёнида уларнинг қилмишлари бирма-бир ўз тасдиғини топди.

Кўпроқ янгиликлар