Uzbek Tigers жамоаси WSB ярим финалининг дастлабки баҳсида Cuba Domadores’га мағлуб бўлди

Спорт 06 Май 2016 20710

5 май куни Куба пойтахти Гавана шаҳрида жойлашган Coliseo Ciudad Deportiva спорт мажмуасида Бутунжаҳон бокс сериясининг (The World Series Boxing - WSB) VI мавсум ярим финалида биринчи кунги жанглар ўтказилди.

Ушбу турнирда илк марта иштирок этаётган Ўзбекистоннинг Uzbek Tigers жамоаси боксчилари Кубанинг Cuba Domadores жамоасига қарши биринчи жангини ўтказди.

Бутунжаҳон бокс серияси расмий сайтининг маълум қилишича, Uzbek Tigers жамоаси дастлабки кунда бўлиб ўтган барча жангларда кубалик рақибларига 0:5 ҳисобида мағлуб бўлган.

Cuba Domadores — Uzbek Tigers 5:0

-49 кг: Жоханис Аргилагос – Нодиржон Мирзаҳмедов 3:0 (50:43, 50:44, 50:44)

-56 кг: Робейси Рамирез – Муроджон Аҳмадалиев 3:0 (49:46, 49:46, 48:47)

-64 кг: Луис Олива Генер – Фазлиддин Ғоибназаров 3:0 (49:46, 49:46, 49:46)

-75 кг: Арлен Лопес – Улуғбек Ҳақбердиев (кубалик боскчи 1-раундда техник нокаут билан зафар қучди)

-91 кг: Эрисланди Савон – Мирзабек Ҳасанов 3:0 (50:44, 50:43, 50:43)

Бугун, 6 май куни Cuba Domadores ва Uzbek Tigers жамоалари ўртасида иккинчи ярим финал беллашувлари бўлиб ўтади. Унда қуйидаги боксчилар ўзаро жанг ўтказади.

-52 кг: Ёсбани Вейтиа – Аброржон Қодиров

-60 кг: Лазаро Эстрада Алварес – Элнур Абдураимов

-69 кг: Рониэл Эглесиас – Маҳмуд Ғоипов

-81 кг: Жулио Ла Круз – Шуҳрат Абдуллаев

+91 кг: Лениер Перо Жастиз – Мирзоҳиджон Абдуллаев

«Оламспорт»нинг маълум қилишича, икки кунлик жанглар натижасига кўра ҳисоб тенг бўлиб қолса, унда ғолиб жамоани аниқлаш учун қўшимча жанг ўтказилади. Унда -60 килограмм вазн тоифасида Улуғбек Дўсмуродов кубалик Армандо Мартинез Рабига қарши рингга кўтарилади.

Бутунжаҳон бокс сериясининг иккинчи ярим финалида Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси Буюк Британиянинг British Lionhearts жамоаси боксчиларига қарши баҳс юритади.

Кун янгиликлари
Parus — кўнгилочар мажмуасида болалар аттракционларига 20 фоизлик бонуслар берилмоқда
11:48 3660 Жамият
Пластик карточкадан нақд пул ечиш...ҳамон муаммо
17:21 / 25.04.2017 50015 Жамият
Қониқарсиз газ таъминоти: муаммонинг илдизи ва аҳолининг миллионлаб қарзлари
16:19 / 25.04.2017 40642 Ўзбекистон
Россия бош штаби: АҚШ РҚМ тизими Россия ва Хитойга қарши қаратилган
20:33 60 Жаҳон
Ўзбекистондаги энг яхши ихтирочилар таништирилди
20:23 233 Жамият
Човушўғли: Ўзбекистон - минтақадаги барқарорлик манбаи
Дайжест: Туркия ТИВ раҳбари Ўзбекистонда, мактаблардаги ўзгариш, Медведевдан хафа руслар ва куннинг бошқа хабарлари
19:54 1378 Жаҳон
«Кўчирмачиликка чек қўямиз»: Ўзбекистонда муаллифлик ҳуқуқи бўйича лойиҳа ишлаб чиқилди
Бишкек собиқ ҳокими Атамбоевдан ёрдам сўради
19:49 1405 Жаҳон
Афғонистоннинг собиқ президенти Россия, АҚШ ва Хитойни бирлашишга чақирди
19:46 1357 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар