Жазоирда дунёдаги энг баланд минорали масжид қад кўтаради

Жаҳон 06 Май 2016 8609

2017 йили Жазоирда 265 метр баландликдаги минорали масжид қурилади. Бу ҳақда The Guardian нашрига асосланиб РИА Новости хабар берди

“Бу масжид қурилиши экстремистларга қаттиқ зарба бўлади. Улар кўп йиллардан буён масжиднинг қурилишига қаршилик қилиб келмоқда”, - деди Жазоир қурилиш вазири масжид қурилиши учун масъул маслаҳатчиси Аҳмад Маданий.

Унинг сўзларига кўра, қурилиш ғояси 1962 йили Жазоирнинг Франциядан мустақилликка эришганида пайдо бўлган эди. 

Жамаа Эл-Жазоир масжиди, лойиҳага кўра, 120 минг намозхонни сиғдира олади. Унда Қуръонни ўқитиш мактаби, ислом санъати ва тарихи музейи ҳамда бир миллион китобга эга кутубхона жойлашади.  

Масжиднинг қад кўтариши учун 1,4 миллиард доллар миқдорида пул сарфланади. Бироқ экспертлар лойиҳанинг муваффақиятига шубҳа билдиришди. Уларда Жазоир шаҳри сейсмик хатарли ҳудудда жойлашгани хавотир уйғотмоқда. 2003 йилда содир бўлган сўнгги зилзила тахминан 3 минг кишини ҳаётдан олиб кетган.

Минора - муаззиннинг (сўфи - масжид хизматчиси) намозхонларни ибодатга чақириш учун азон айтадиган жойи. Бундай миноралар масжиднинг асосий биноси яқинида ўрнатилади. Айни вақтда дунёдаги энг баланд минора Марокашнинг Касабланка шаҳридаги Ҳасан II масжидидаги минора ҳисобланади. Унинг баландлиги 210 метрни ташкил этади.

Кун янгиликлари
Дайжест: Ўзбек автоларининг онлайн хариди, Остонада ўтказилаётган тарихий йиғилиш ва бошқа хабарлар
20:05 / 23.01.2017 17906 Жаҳон
Эркин иқтисодий зоналар ҳам маъмурий буйруқбозлик ва қоғозбозликдан холи эмас
19:27 / 23.01.2017 12090 Ўзбекистон
Қирғизистонлик ўт ўчирувчилар Ўзбекистондаги ёнғинни ўчиришда ёрдамлашди
19:19 / 23.01.2017 40888 Жамият
Ўзбекистонда учта янги хусусий телеканал очилади
17:22 / 23.01.2017 71107 Ўзбекистон
Samsung даромади 2016 йил IV чорагида 50 фоизга ортди
Италиянинг кўчки остида қолган меҳмонхонасида яна 3 кишининг жасади топилди
13:55 24 Жаҳон
Японияда биринчи ҳарбий алоқа йўлдоши учирилди
13:49 129 Жаҳон
Volkswagen "дизель можароси" туфайли 652 дилерга 1,2 миллиард доллар тўлаб беради
Британиялик мактаб ўқувчиси сайтини 5 млн фунтга сотмади
«Нақд пуллар ўлими» қачон юз беради?
Кўпроқ янгиликлар