Америкалик актёр Жон Малкович Канн кинофестивалига “100 йил – сиз ҳеч қачон кўра олмайдиган фильм” номли картина лентаси солинган сейфни олиб келади. Бу ҳақда NME хабар берди.

Актёр картинани 100 йилдан сўнг намойиш этмоқчи. Фильм премьераси 2115 йилнинг 18 ноябрига мўлжалланган. 

Картина режиссёри – Роберт Родригес (“Гуноҳлар шаҳри”, “Жосусларнинг фарзандлари”). 

Ҳозирча фильм махсус сейфда сақланади. У 100 йилдан кейин автоматик равишда очилади. Шу тариқа, унинг хавфсизлигини таъминлаш режалаштирилган. 

Канн фестивали директори Тьерри Фремо ушбу сирли лентани “инновацион кинематографик лойиҳа” деб атади ва келгуси авлод фильмни 2116 йилда “Олтин пальма новдаси”мукофотига тавсия этиши тахмин қилинган.