АҚШнинг Harrier ҳарбий самолёти Шимолий Каролина штати қирғоғи яқинида фалокатга учради. Денгиз пиёдаси Корпуси базаси Черри-Поинт қўмондонлиги маълумотларига кўра, учувчи Уилмингтон шаҳри ҳудудида катапульта қилишга улгурган. Бу ҳақда ТАСС ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, самолёт ўқув парвозини бажариш учун Уилмингтон халқаро аэропортидан ҳавога кўтарилган. Кейинроқ маҳаллий вақт билан соат 17:05да 14-авиагуруҳнинг 542-ҳужумкор бўлими учувчиси Уилмингтон соҳили яқинида катапульта қилган.

"H-60 Seahawk вертолётлари учувчини соат 17:28ларда қутқариб олган. Учувчи Шимолий Каролинанинг Лежен шаҳридаги денгиз пиёдаси базасининг шифохонасига етказилган. Унинг аҳволи барқарор", деб айтилмоқда қўмондонлик хабарида.