Арманистондаги Мецамор АЭС: Чернобиль фожиаси такрорланадими?

Жаҳон 07 Май 2016 13329

Арманистон АЭСи Мецамор шаҳри яқинида барпо этилган бўлиб, ВВЭР-440 реакторлари ўрнатилган иккита энергоблокдан иборат. Битта блокнинг иссиқлик қуввати 1375 МВт, электр қуввати эса 440 МВтга тенг.

Арманистонда АЭС қурилиши билан боғлиқ масала 1966 йил августида кўтариб чиқилган ва 1969 йил августида тасдиқланган эди. Биринчи энергоблок 1976 йил декабрида, иккинчиси эса 1980 йил январида фойдаланишга топширилган. 1983 йилда эса учинчи ва тўртинчи энергоблокларнинг қурилиши бошланди. Аммо 1986 йилда Чернобыль АЭСида юз берган фожеадан сўнг қурилиш ишлари тўхтатилди.

Мецамор АЭСида 1982 йилнинг 15 октябр куни ёнғин чиқди. Машина зали зиён кўрди. Алангани ўчириш учун 110 нафар ўт ўчирувчи жалб қилиниб, 7 соатдан кейин бартараф этилди.

1988 йилнинг 7 декабрида Арманистоннинг шимолий туманларида (Спитак шаҳрида) 7 баллга тенг ер қимирлади. Атом станцияси иш қобилиятини сақлаб қолган бўлишига қарамай республика хукумати 1989 йилнинг 15 январ куни биринчи блок фаолиятини 25 февралдан, иккинчиси эса 18 мартдан тўхтатилиши борасида қарор қабул қилди. Атом Станцияси Рихтер шкалласи бўйича 9,5 балли зилзилага бардош беришига қарамай СССР ва Арманистон хукумати сейсмик худудда жойлашгани ва яна қайта ер қимирлаши эҳтимоли борлиги учун уни беркитишга қарор қилди. Бироқ, мустақилликка эришган Арманистон хукумати энергетика соҳасидаги вазиятни ҳисобга олиб 1993 йилнинг 7 апрелида “Арманистон АЭСининг иккинчи энергоблокини ишга тушириш борасида” қарор қабул қилди. 1995 йилнинг 5 ноябрида олти ярим йил консервацияда бўлган 2 - энергоблок ишга туширилди. 2014 йилнинг 20 декабрида Арманистон энергетика вазири Ерванд Захарян ва “Росатом” раҳбари Сергей Кириенко ўртасида битим имзоланди. Унга кўра АЭС 2 - энергоблокининг фойдаланиш муддати яна ўн йилга—2026 йилга қадар узайтирилди.

Европа Иттифоқи АЭС консервация қилиниши кераклигини ва бунинг учун 200 миллион евро ажратишга тайёрлигини айтиб келади. АЭСнинг ёпилиши ва эксплуатациядан чиқарилиши Европа Иттифоқининг асосий мақсадларидан бири бўлиб қолмоқда. Бу ҳақда 2014 йилдаёқ Европа Иттифоқининг Арманистондаги делегацияси раҳбари Траян Христя маълум қилган эди. Унинг сўзларига қараганда, АЭС атом хавфсизлиги бўйича замонавий халқаро талабларга мутлоқо жавоб бермайди. Шу сабабли имкон қадар тезроқ АЭС фаолияти ишдан чиқарилиши керак. 1999 йил сентябрида Арманистон хукумати ва Европа Иттифоқи ўртасида Мецамор АЭСини 2004 йилга бориб беркитиш тўғрисида битим имзоланган эди. Арманистон 2001 йил 25 январида Европа Кенгашига аъзо бўлиб кирар экан, 2004 йилда АЭСни беркитишга ваъда берди. Европа Кенгаши бир неча бор бу борада Арманистонга эслатиб турган бўлишига қарамай АЭС ҳамон фаолоятини тўхтатгани йўқ.

Европа Иттифоқи минтақада 1988 йилда бўлгани каби зилзилаларнинг такрорланишидан хавотир олмоқда. 2011 йил март ойида цунами оқибатида Япониянинг “Фукусима 1” АЭСида юз берган фожеадан сўнг бу каби хавотирлар янада кучайди.

Озарбайжон хукумати ҳам мунтазам равишда Арманистон АЭСидан келадиган хавф борасида халқаро хамжамиятни огоҳлантириб келади. Бокунинг фикрича, Арманистондаги Мецамор Атом Электростанцияси беркитилиши керак. Чунки мазкур ядро иншоатининг мавжудлиги минтақа учун катта таҳдид сифатида кўрилади. Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев Вашингтонда шу йилнинг 31 мартидан 1 апрелигача бўлиб ўтган Ядро хавфсизлиги Саммитида қилган чиқишида яна бир бор Мецамор Атом Электростанцияси хавфсизлигини таъминлаш борасида чора-тадбирлар кўрилиши лозимлигини таъкидлади.

Таҳлилчиларнинг фикрича, сўнгги вақтларда дунёда ядро ва радиоактив матераллар контрабандаси билан боғлиқ ҳодисалар кузатилмоқда. Бу каби ҳодисалар Арманистонда ҳам кузатилмоқда. Республикада бир неча бор радиоактив материаллар контрабандаси билан шуғулланувчи фуқоролар қўлга олинган. Бу борада 2003 ва 2010 йилларда Арманистон худудларига бойитилган Уран ва Цельсий 137ни олиб киришга уринилганини ҳам эслатиб ўтиш керак. Яқинда Грузия худудларида уч нафар Арманистон фуқороси ушланди. Уларнинг хаммаси бир вақтлар Метцамор АЭСида ишлагани маълум бўлди. Бу гурух аъзолари Яқин Шарқдаги мамлакатлардан бирига 200 миллион долларга тенг Уран сотишни режалаштиришган эди.

Бундан ташқари Метцамор АЭСида ишлатилган ядро ёқилғиси ва чиқиндиларининг Арманистон томонидан оккупация қилинган Озарбайжон худудларига ташланаётгани ҳам айтилади. Айни шу холат минтақа ядро хавфи билан тўқнаш келаётганидан далолатдир.

Озарбайжон ташқи ишлар вазири Эльмар Мамедъяров Вашингтон саммитида Халқаро Атом энергияси агентлиги (МАГАТЭ) бош директори Юкия Амано билан учрашиб, минтақага таҳдид солаётган Арманистон атом электростанцияси билан боғлиқ масалаларни мухокамма қилди.

Мабода Мецамор атом электростанциясида фожеа юз бергудек бўлса, у холда йирик талофат кўрилиши, жумладан пойтахт Ереван вайрон бўлиши ва Арманистон қишлоқ хўжалиги яроқсиз холга келиши мумкин. Бу хақда арманистонлик хуқуқ химоячиси Армин Саакян ёзган мақола Huffington Post нашрида эълон қилинди. У National Geographic томонидан жаҳондаги энг хавфли дея тан олинган Мецамор атом электростанцияси ўрнига янгиси қурилиши кераклигини таъкидлади. У янги АЭС қурилиши учун 5 миллиард доллар зарурлигини ҳам эслатиб ўтди. Бир сўз билан айтганда Мецамор АЭСи портлаш арафасида турган бомба экани айтилади.

Мутахассисларнинг фикрича Мецамор АЭС технологик жихатдан Чернобиль АЭСига ўхшаб кетади. Эксплуатация муддати 2005 йилгача эди. Муддат ўтиб кетганига қарамай унинг фаолияти 2026 йилгача узайтирилди.

Атом электростанциялари бугунги кунда жаҳоннинг 30 мамлакатида мавжуд бўлиб, умумий ҳисобда 195 атом электростанцияси фаолият юритади. Шундан 63 таси АҚШда, 19 таси Францияда, 17 таси Японияда ва 10 таси Россияда жойлашган.

Шарофиддин Тўлаганов

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 12427 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 66976 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 36888 Lifestyle
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги товар айланмаси 1,8 маротабага ошди
23:59 / 16.08.2017 374 Иқтисодиёт
Германияда жўнатмалар ўз эгаларига Ford электр фургонларида етказилади
23:50 / 16.08.2017 277 Технология
Президент таълим тизимидаги ислоҳотларнинг бориши бўйича мажлис ўтказди
23:49 / 16.08.2017 2893 Ўзбекистон
АҚШнинг собиқ президентлари Шарлоттсвилл воқеаларига муносабат билдиришди
23:46 / 16.08.2017 810 Жаҳон
Туркия Германиядан FETÖ раҳбарларидан бирининг топширилишини талаб қилмоқда
23:42 / 16.08.2017 468 Жаҳон
Ўзбекистон ва Қирғизистон чегараси ҳудудидаги зиддиятлар камаяди
23:40 / 16.08.2017 1544 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар