Дубайда яна бир оламшумул меъморчилик лойиҳаси амалга ошади

Lifestyle 07 Май 2016 18010

Мана  бир неча йиллардан бери афсонавий Дубай шаҳри ўзининг лол қолдирувчи архитектура қурилишлари ва ҳайратланарли лойиҳаларини яратишда давом этмоқда. Дунёдаги энг ҳашаматли ва ажойиб мухандислик лойиҳалари айнан шу ерда амалга оширилмоқда, десак муболаға бўлмайди.  Kleindeisnt дизайнерлик гуруҳининг навбатдаги меъморчилик лойиҳаси ўзининг оригиналлиги ва ҳашамдорлиги билан бошқа мегаполислардан қолишмайди. Унинг ажралиб турувчи жиҳати – бино ерда эмас, Форс кўрфазининг устида қурилади.

Мажмуада 42та “Денгиз отлари” деб ном олган сузувчи вилла мавжуд бўлиб, улар бир қанча юзлаб сунъий ороллардан иборат инсон қўли билан яратилган “Дунё” архипелаги таркибига киради. 

Бино олға ҳаракатланувчи сузиш платформасида жойлашган. Ҳар бир денгиз отининг оғирлиги 200 тоннагача бўлиб, турар-жой майдони 372 кв.метрни  ташкил этади. Шунингдек, бино эгасининг эҳтиёжларига мослаштирилган 3та қават мавжуд бўлиб, улардан биринчиси сув остида жойлашган бўлади. Шишадан ясалган деворлар океан ва денгиз маржонлари боғининг тароватидан баҳра олишга ёрдам беради. 

 

 

 

 


 

 

 

 

 

Кун янгиликлари
“Менга ҳаловат йўлини кўрсатинг...”. Тўй қилиб қарзга ботган ота уламоларга юзланди
16:00 / 17.08.2017 39104 Жамият
Хорижга чиқиш учун биометрик паспортнинг амал қилиш муддати неча йил бўлади? 
12:01 / 17.08.2017 44458 Ўзбекистон
Parus оилавий марказида хоррор-квестлар, лазерли отишма ўйини ва бошқа янгиликлар тайёрланди. Марҳамат
10:14 / 17.08.2017 6474 Lifestyle
Давлат ва ОАВ: Ахборот майдонида монополияга чек қўйиш вақти келди
22:00 / 16.08.2017 17985 Ўзбекистон
Шавкат Мирзиёев Бекобод шаҳри фаоллари билан учрашди
ASUS ZenFone 4 ва Zenfone 4 Pro флагманини намойиш этди
АҚШ ва Хитой ўртасидаги савдо жангининг 5 жиҳати
Барселонадаги терактга алоқадорликда гумонланган яна бир шахс қўлга олинди
15:20 345 Жаҳон
Иноятов: Сўнгги 5-6 йил ичида мактаблар пахта теримига умуман жалб этилмаган
Африканинг энг бой кишиси «Арсенал»ни харид қилмоқчи
15:10 1108 Спорт
Кўпроқ янгиликлар