“E-yoshlar.uz” 9 май куни навбатдаги акцияни ўтказади

Ўзбекистон 07 Май 2016 7461

9 май – “Хотира ва қадрлаш”  куни муносабати билан “E-yoshlar.uz” лойиҳасининг ташаббускор талаба-ёшлари томонидан махсус интернет акцияси ташкил этилмоқда.

Акциянинг асосий мақсади иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фаҳрийлари ва аҳолининг кекса вакиллари ҳолидан хабар олишдан иборат. Унинг доирасида “видео эстафета” ҳам ташкил этилади.

 Давомийлиги 15-30 сониядан иборат видеолавҳаларда:

- Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, меҳнат фаҳрийлари ва аҳолининг кекса вакиллари  ҳолидан хабар олинади,

-“Биз сизлар билан фахрланамиз ва доимо ёдимизда тутамиз!” шиори  таъкидланади.

- Шунингдек, ёшлар тенгдошларига мурожаат сифатида “Мен хабар олдим – сенчи!?” жумласи  чорлов сифатида тарғиб этиб, эстафетани ижтимоий тармоқларнинг бошқа фойдаланувчиларига юборишади.

Жараён мобил телефонлар ёрдамида  тасвирга олинади.

Ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари мазкур эстафетани 8-9 май кунлари  ижтимоий тармоқлар орқали кузатиб бориш ва лойиҳада фаол иштирок этиш имкогиятига эга бўлишади.

Бундан ташқари тадбир доирасида “E-yoshlar.uz” сайти томонидан жорий этилган табрикнома шаклидаги матнли ва фото ишланмалар ҳам барча ижтимоий тармоқлар ва мэссенджерларга жойлаштирилади.

Кун янгиликлари
«Qorako'l Ziyo-Nur» ўқув маркази ўқувчиларининг 92,6 % талабалар сафига қабул қилинди
08:17 / 21.08.2017 20250 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 49375 Жамият
Келажак мевалари: фарғоналик бемор онанинг икки нафар норасида фарзандига ёрдам қўлини чўзайлик
23:59 / 21.08.2017 1309 Жамият
Барселоналик террорчини йўқ қилишда синчков аёл ёрдам берди
23:57 / 21.08.2017 594 Жаҳон
Шимолий Кореяга қочиб кетган охирги америкалик ҳарбий вафот этди
23:34 / 21.08.2017 1947 Жаҳон
Хитой хорижий инвестицияларга чеклов жорий қилди
23:08 / 21.08.2017 1398 Жаҳон
Дайжест: Самарқандда ҳокимлар алмашинуви, гўшт импорти учун имтиёз, Асакадаги заводда танаффус ва куннинг бошқа хабарлари
22:59 / 21.08.2017 2207 Жаҳон
Қозоғистонда ўзбек автомобиллари ишлаб чиқарилиши кенгайтирилиши мумкин
22:48 / 21.08.2017 2483 Технология
Президент 2017 йилда ғўза дефолиациясини ўз вақтида ва самарали ўтказишга доир қарорни имзолади
22:37 / 21.08.2017 3516 Ўзбекистон
Мустақиллик байрами Миллий боғда ўтказилмайди
22:34 / 21.08.2017 14639 Ўзбекистон
Кўпроқ янгиликлар