Эрон нефть қазиб олишни музлатиш бўйича олиб борилаётган режага қўшилишини маълум қилди. Бу ҳақда Эрон миллий нефти бўйича халқаро алоқалар компанияси директори Муҳсин Камсарий маълум қилган. Унинг сўзларига кўра, мамлакат нефть қазиб олиш бўйича керакли натижага эришган.

Камсарийнинг маълум қилишича, бугунги кунда мамлакатда бир кунда 4,2 миллион баррел нефть қазиб олинмоқда. Бу мамлакат нефт вазири Биджан Зангане тавсия этган натижадир.

Эрон халқаро нефть бозорига киргач, нефтнинг қиймати кескин тушиб кетди. Унинг баррели 30 доллар этиб белгиланган вақтлар ҳам бўлди. Аммо жорий йилнинг февраль ойидан бошлаб, унинг нархи оша бошлади. Айни дамда нефтнинг Brent тури нархи 45 доллар деб белгиланган.