Германиянинг "Шальке-04" футбол клуби Россиянинг "Газпром" трансмиллий корпорацияси билан 2022 йилгача мўлжалланган хомийлик шартномаси имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди.

"Мен ҳамкорлигимизнинг 2022 йилгача узайтирилганидан жуда хурсандман. Биз яқиндан ҳамкорлик қилишни давом эттирамиз, у яна кўплаб йиллар давом этади. Алексей Миллер ("Газпром" бошқарув раиси) билан яхши муносабатлар музокараларнинг мавжуд сермазмун муҳитига янада ижобий таъсир кўрсатди", деб айтди клубнинг кузатув кенгаши раиси Клеменс Теннис.

"Газпром" ва "Шальке"нинг ҳамкорлиги Бундеслигада энг узоқ давом этаётган ҳамкорликлардан биридир. Томонлар 2007 йилдан бери ҳамкорлик қилиб келадилар. Амалдаги келишув 2017 йил ёзида якунланиши керак эди.

2015 йилда "Газпром" ва УЕФА Чемпионлар Лигаси бўйича янги 3 йиллик хомийлик шартномасини тузгандилар.

"Газпром" немис клубидан ташқари, Россиянинг "Зенит" ва Сербиянинг "Црвена Звезда" футбол клубларининг титул хомийси, "Челси" футбол клуби ва "Есимит Европа 2" елканли яхта жамоасининг расмий глобал энергетик ҳамкори ҳисобланади.