Хитойлик олим дунёдаги энг узун ҳашаротни аниқлади

Жамият 07 Май 2016 4284

Хитойнинг энтомология музейи ходими Чжао Ли томонидан топилган улкан таёқчасимон қўнғиз (палочник) узунлиги 62,4 см ни ташкил қилиб, у дунёдаги энг катта ҳашарот деб топилди. Янги ҳашарот тури унинг биринчи кашфиётчиси номига Phryganistria chinensis Zhao деб аталди. 

Чжао Ли катта ҳашаротни 1998 йилдан бери қидириш билан шуғулланган. Ўшанда Гуанси вилоятида яшовчи аҳоли унга ярим метрлик, танаси қалинлиги катта одамнинг кўрсаткич бармоғи қалинлигидек келадиган катта ҳашаротни кўришганини айтишган.

Олим бундай ҳашарот бўлиши мумкинлигини истисно қилмаган, бироқ у бу ҳашаротни фақатгина 2014 йилда топишга муваффақ бўлган. "Мен Гуанси тоғидаги Лючжоу шаҳри атрофида 2014 йил 16 август тунги пайт ҳашаротлар йиғиб юрганимда, ёғоч қўнғизига ўхшаш шарпани кўрдим. Мен унга яқинлашганимда ҳайратдан ёқамни ушлаб қолдим: мен кўрганим қўнғизнинг ўзи эмас, фақатгина панжасининг ўзигина бўлган", деб олимнинг сўзларини келтирмоқда "Синьхуа" ахборот агентлиги. 

Топилган ҳашаротнинг узунлиги 62,4 см ни ташкил қилган. Аввалги рекорд 2008 йилда Малайзияда аниқланган худди шу турдаги ҳашаротга тегишли бўлганди, унинг узунлиги 56,7 см бўлган. 
Бироқ янги рекорднинг расман тан олиниши учун яна 2 йил талаб этилди. Бундан ташқари, топилган ҳашарот шундай катта ўлчамларга мойиллиги борлиги аниқланган: Чжао бу ҳашарот қўйган 6 та тухумни олиб, улардан зурриёт чиқишини пойлаган ва улардан энг кичигининг ўлчамини ўлчаганда унинг узунлиги 26 см ни ташкил қилган.

Ҳозирда ҳаммаси бўлиб таёқчасимонларнинг 3 мингга яқин тури очилган.

Кун янгиликлари
Жаҳонгир тўшакка михланиб қолмасин: 22 яшар йигит ана шундай бахтсизлик ёқасида
12:52 / 22.07.2017 64218 Жамият
Мирзиёев Тошкент вилоятидаги икки туман ҳокимини ва яна бир қанча амалдорларни ишдан олди 
21:40 / 21.07.2017 86725 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 92903 Жамият
Демократлар етакчиси Клинтоннинг мағлубияти сабабини айтди
17:20 824 Жаҳон
Бекобод ҳокими президентдан туман учун «Тез ёрдам» машиналари сўраб олди
Юридик хизмат минбари: Кимларга автомобилда хавфсизлик камари тақмасликка рухсат берилган?
16:40 5979 Жамият
Ҳиндистон қурбонлар рўй берган терактлар сони бўйича жаҳонда учинчи ўринга чиқиб олди
16:20 2390 Жаҳон
«Биз у қолишини истаймиз»
16:00 3863 Спорт
Жумбоқ-сурат: «Каптива» қандай қилиб бу ерга тўхтаган?
15:50 11941 Жамият
«Манчестер Сити» нафақат сотиб олади, сотади ҳам
15:40 3618 Спорт
Кўпроқ янгиликлар