Ироқ Курдистони мустақил бўлиш учун референдум ўтказади

Жаҳон 07 Май 2016 2865

Ироқ Курдистони мустақил бўлиш учун референдум ўтказмоқчи. Бу ҳақда Ироқ Курдистони миллий хавфсизлик кенгаши раҳбари Масрур Барзоний The Washington Post газетасида чоп этилган мақоласида маълум қилди. 
 
Барзонийнинг айтишича, Ироқ Курдистони "муваффақиятсизликка учраган тажриба" ҳисобланади.

У Ироқни таркиб топмаган давлат деб ҳисоблашини, курдларнинг ҳаракатлари эса доимий ихтилофга олиб келишини айтди. Бундан ташқари, Барзоний Ироқ ҳукуматини ўз фуқароларини ҳимоялай олмасликда айблади.  

Ироқ Курдистони Ироқ таркибида курд давлат тузилмаси бўлиб, Ироқнинг янги конституциясига кўра, кенг автономия мақомига эга.

Кўпроқ янгиликлар