Собиқ иттифоқда 1940-йилларда яратилган Ан-2 бир моторли самолёти Калифорниянинг Хайленд шаҳрида двигатели ишламай қолгандан кейин қулаб тушди. Бу ҳақда РИА “Новости” ахборот агентлиги хабар бермоқда. Самолёт учувчиси ва йўловчига ҳеч нарса қилмаган.

Моҳир учувчи Клифф Хиткоут самолётни мактаб ва турар жой бинолари жойлашган жойдан четроққа, далага олиб кетишга муваффақ бўлди. 

Самолёт ҳавода тўнтарилиб кетган ва шу ҳолда қулаган. Воқеа гувоҳлари учувчи ва унинг шеригига самолётдан чиқиб олишларида кўмак беришган.

Самолёт қулаши вақтида электр таъминоти симини узиб юборгани сабабли 3 мингга яқин одам электр энергиясиз қолиб кетган. АҚШ фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси ушбу ҳолатни тергов қилмоқда.