Канададаги ўрмон ёнғинлари оқибатида 600 та хонадон ёниб кетди

Жаҳон 07 Май 2016 6497

Канада расмийлари Британия Колумбияси вилоятида кузатилаётган ўрмон ёнғинлари боис махалий аҳолини хавфсиз жойга олиб чиқа бошлади. Ўрмон ёнғинлари минглаб кишиларнинг хаётини издан чиқаприб юборди. Вилоят шимолий-шарқидаги Форт-Сент-Джон шаҳридан 500дан ортиқ киши олиб чиқилди. Блюберри-Ривер аҳоли пунктидан ҳам шунча аҳоли олиб чиқилгани айтилмоқда. Шуни таъкидлаш керакки, бундан аввал ўтган якшанбадан бошлаб мамлакат ғарбидаги Альберта вилоятида ўрмон ёнғинлари бошлангани хақида хабар тарқатилган эди. Мазкур вилоятнинг асосан ҳиндулар истиқомат қиладиган Форт-Мак-Мюррей шаҳри яқинида ёнғинлар ҳамон бартараф этилганича йўқ. Вилоят расмийлари шаҳар атрофида фавқулотда ҳолат жорий қилишга мажбур бўлди. Шаҳарда истиқомат қилаётган 80 мингдан ортиқ киши хавфсиз жойга олиб чиқилди. Одамлар Форт-Макмюррей шаҳридан 300 километр узоқликдаги Лак ла-Биш шаҳрига етиб келди. Форт-Макмюррей шаҳридаги аэропортга самолётлар қўнмаяпти. Учиш-қўниш майдончаларидан одамларни хавфсиз жойга олиб чиқишда фойдаланилмоқда.

Маълумотларга кўра, шаҳардаги бир минг 600 дан ортиқ хонадон ёниб кулга айланган. Қурбонлар ҳамда жароҳат олганлар ҳақида ҳозирча хабар тарқатилмади. Альберта вилоятида кузатилаётган 49та ёнғин ўчоғини бартараф этишга 1 минг 110 нафар ўт ўчирувчи, 145 та вертолёт, 138 дона оғир техника ва 22 та самолёт-цистерна жалб қилинди. Тарқатилаётган хабарларга кўра ўт ўчирувчилар 7 та ёнғин ўчоғи устидан назоратни йўқотган.

Ўрмон ёнғинлари Альберта вилоятининг 100 минг гектар худудини қамраб олди. Бундан аввал 85 минг гектар худуд аланга ичида қолгани айтилган эди.

Мутахассисларнинг фикрича, ўрмон ёнғинлари суғурта компаниялари учун қимматга тушади. Ҳозирча бу рақам 7 миллиард 800 миллион АҚШ доллари миқдорида кўрилмоқда. Шу тариқа мамлакат тарихида энг қимматга тушган табиий офат Алберта вилоятида қайд қилинди. Эслатиб ўтамиз, 2011 йил Альберта вилоятининг Слейв-Лейк шаҳрида юз берган ёнғин оқибатида 374 та бино ёниб кулга айланган, 19 мингта уй қисман вайрон бўлган эди. Ўшанда суғурта компаниялари жабрдийдаларга 500 миллион доллардан ортиқ пул берган эди. Айни дамда ёнғин кузатилаётган Форт-Мак-Мюррей шаҳри эса Слейв-Лейк шаҳридан ўн баробар катта бўлиб, кўриладиган зарар ҳам анча кўп бўлади. Таҳлилчилар бу галги ёнғин Канада тарихидаги энг йирик табиий офат бўлиб қолишини айтишмоқда.

Альберта вилоятидаги ёнғинлар мамлакатдаги нефт қазиб олувчи қувватларнинг учдан бир қисмини ишдан чиқарди. Айрим қувурлар беркитилди. Таҳлилчиларнинг сўзларига қараганда, Альберта вилоятида Канададаги асосий нефть конлари жойлашган. Мутахассисларнинг айтишича, аланга кенг тарқалаётгани боис пайшанба куни бир кечаю кундузда 640 минг баррелни ташкил қилувчи лойихалар тўхтатилган. Айрим нефть конлари ёнғин кузатилаётган худудларда жойлашмаган бўлишига қарамай, еттита компания ва иккита оператор ўз ходимлари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида фаолиятини тўхтатишга қарор қилди. Жумладан, ConocoPhillips фаолиятини тўхтатиб, ходимларини хавфсиз жойга олиб чиқди. Хитойнинг CNOOC компаниясига тегишли Nexen Energy ҳам нефть қазиб олиш борасидаги Long Lake лойиҳасини тўхтатди. Бир кунда 350 минг баррел нефть қазиб оладиган Suncor Energy ҳам Форт-Макмюррей яқинидаги кондаги фаолиятини тўхтатишга қарор қилди.

Ҳозирча об-ҳаво бўйича мутахассислар кўнгилни кўтарувчи сўзларни айтишмаяпти. Уларнинг фикрича шанба ва якшанба кунлари шамол кучаяди. Бу ўз-ўзидан алангаларнинг кенг қамровли тус олишини англатади. Айни дамда минтақада шамолнинг тезлиги бир сонияда 20 метрни ташкил қилмоқда. Бунинг устига кунлар исиб кетган. Қутқарув хизматлари бундай вазиятда “тилсиз ёв”га қарши самарали кураш олиб боришнинг имконияти йўқлигини тан олишмоқда.

Канадага бир қатор мамлакатлар ўрмон ёнғинларига қарши курашда ёрдам бериш таклифи билан чиқди. Айни дамда бу таклифлар ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳақда Канада жамоат хавфсизлиги ва фуқоро мудофаси вазирлигининг вакили Милен Крото маълум қилди. Канада миллий хоккей лигаси (НХЛ) Қизил Хоч ташкилотига 100 минг доллар миқдорида маблағ берди.

Шарофидин Тўлаганов

Кун янгиликлари
Фотосаёҳат: Янги муҳташам “Новомосковская” биносининг очилиш маросими
21:31 / 22.05.2017 15052 Жамият
Мирзиёевнинг Ар-Риёддаги учрашувлари, Саудиядан Исроилга учган Трамп, Бокудан қайтган чемпионлар ва куннинг бошқа хабарлари
21:17 / 22.05.2017 17625 Жаҳон
Ўқитувчини бир кунда 6 соатдан кўп ишлатишга ҳеч кимнинг ҳақи йўқ
15:49 / 22.05.2017 48546 Жамият
Бемор қизчага ёрдам керак. Ҳар эшикдан қайтарилган оила учун хайрия акцияси
19:25 / 16.05.2017 105831 Жамият
Узлуксиз терактлар: Террорчи қаҳрамонми?
11:36 1179 Жаҳон
Бозордаги савдо ёки яна ўша валютафурушлар машмашаси
11:22 3404 Жамият
АПЛнинг энг яхши мураббийи эълон қилинди
11:21 761 Спорт
Манчестердаги теракт қурбонлари сони ортди, қурбонлар орасида болалар бор
11:20 1428 Жаҳон
«Манчестер Сити»ни тарк этадиган яна икки нафар футболчи аниқ бўлди
11:19 790 Спорт
Калифорниялик шахс Россияга махфий маълумотлар бермоқчи бўлганини тан олди
11:18 945 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар