Колумбия миллий полицияси наркотрафикдан пул ишловчи Нидаль Вакед Хатумни қўлга олди, унга нисбатан АҚШга экстрадиция қилиш ордери мавжуд. Бу ҳақида ТАСС нашри хабар берди.

АҚШ ҳамда Колумбиянинг гиёҳвандликка қарши курашувчи идораларининг ҳамкорликдаги ҳаракатлари натижасида жиноятчини ҳибсга олишга муваффақ бўлинди. Уни Боготадаги "Эл-Дорадо" аэропортида паспорт назоратидан сўнг қўлга олишди.

АҚШ ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари Хатумни гиёҳванд моддалар савдосидан олинган воситаларни легаллаштириш мақсадида "улкан тижорат конгломерати"ни яратгани учун қидирувга эълон қилганди, дея аниқлик киритди Колумбия полицияси. Молиявий воситаларни ўмариш тизими Колумбия ва Панамада 68 компания орқали амалга оширилган.

Яқин кунларда Хатум АҚШнинг Флорида штатига экстрадиция қилиниши мумкин, у ерда жиноятчига 50 йиллик қамоқ жазоси таҳдид қилмоқда. Ҳозирги вақтда бунинг учун зарур ҳужжатлар тўпланмоқда.