Кўзи ожиз аёл йиқилиши сабабли яна кўра бошлади

Жамият 07 Май 2016 11014

Охирги 12 йил давомида кўзи ожиз бўлиб қолган 70 ёшли америкалик аёл Мэри Энн Франко Жанубий Флоридадаги ўз уйида йиқилиб кетгани сабабли яна кўришни бошлади, деб ёзмоқда Sky News.

Бу ерда "Бахтсизлик бўлмаганда бахт бўлмасди" деган русча мақоли яна бир карра ўз исботини топди.

"Эрталаблари мен уйқудан турганимдан кейин, қуёш нурларининг дарахтлар орасидан ўтаётганини кўрмоқдаман. Буни кузатиш жуда ҳаяжонлидир", деб айтмоқда аёл.

Аёл 1995 йилда юз берган автофалокат оқибатида умуртқасидан жароҳат олиши туфайли кўриш қобилиятидан маҳрум бўлиб қолганди. Аёл йиқилгандан сўнг эса бўйнини шикастлаб олди ҳамда қўли ва белидаги оғриқни енгиллаштириш учун операция қилинди. Операциядан кейин аёлга кўриш қобилияти қайтди.  

"Мен ҳеч қачон бундай ҳолатни кўрмагандим. Эҳтимол, қўшимча қон оқими кўриш қобилиятининг тикланишига ёрдам берган. Бироқ бу назарий жиҳатдан шундай", деб таъкидлаб ўтди аёлни операция қилган нейрожарроҳ Жон Афшар.

Нашрнинг таъкидлашича, аёл операциядан кейин шунингдек фалокатгача азият чеккан дальтониклик (ранг ажрата олмаслик) қусуридан ҳам фориғ бўлган.

Кун янгиликлари
Kun.uz Фарғона ва Қўқон ҳокимлари билан учрашади. Аҳолидан саволлар қабул қилинади
18:34 / 21.07.2017 11758 Ўзбекистон
Ўзингиз ва оёқларингизга роҳат берадиган Heritage гиламларини 30-40 фоиз чегирма билан харид қилинг
16:59 / 21.07.2017 4543 Жамият
Ўзбекистон мусулмонлар идораси 1 август имтиҳонида бўладиган “ўйин”ларга ўз муносабатини билдирди
10:03 / 21.07.2017 47059 Ўзбекистон
Ғайриқонуний ҳукм ёхуд суд устидан кимга шикоят қилиш керак?
09:52 / 21.07.2017 19695 Жамият
Миграция агентлиги раҳбари билан суҳбат: хорижда ишлаш, тест синовлари ва ҳужжатлар билан боғлиқ масалалар
12:34 / 20.07.2017 51448 Ўзбекистон
Хайрия акцияси: 12 яшар Жамшиджон саховатпеша инсонлар кўмагига муҳтож
23:37 / 11.07.2017 87096 Жамият
Видео: 40 тонна келувчи букри китнинг сакраши 
Пластик картадаги пулни нақдлаштириб беришни ваъда қилган фирибгар қўлга олинди
17:04 1707 Жамият
Исроиллик ҳарбийлар 3 кишини пичоқлаб ўлдирган фаластинликнинг уйини бузиб ташлайди
17:03 1252 Жаҳон
Президент Паркент туманидаги боғда бўлди
Кўпроқ янгиликлар