Мисрда тақиқланган "Мусулмон биродарлар" ассоциациясининг собиқ олти вакилига нисбатан (Аҳмад Али Абду Афифий, Муҳаммад Одил Килоний, Аҳмад Исмоил, Муҳаммад ал-Хатиб, Умар Муҳаммад Сиблон ва Иброҳим Муҳаммад Ҳалол) Қатар фойдасига жосуслик қилгани учун Қоҳира жиноий суди томонидан ўлим жазоси тайинланди. Бу ҳақида  المصر الىوم (Миср бугун) нашри маълум қилди. 

Жиноий иш Миср юқори муфтийсига тасдиқлаш учун топширилди. Улар давлат сирини тарқатиш, шунингдек, мамлакат суверенитети ҳамда хавфсизлигига зиён етказиши мумкин бўлган ҳужжатларнинг ноқонуний ўзлаштирилиши билан боғлиқ жиноятларни амалга оширганликда айбланишди. 

Суд бу иш бўйича асосий айбланувчи - Мисрнинг собиқ президенти Муҳаммад Мурсий ва яна тўрт айбланувчига нисбатан қарорни овоза қилишни 18 июнга қолдирди.